Ўзбекистон ва Озарбайжон ўзаро товар айланмасини 1 млрд долларга етказиш ниятида

© Sputnik / Murad OrujovБахром Ашрафханов
Бахром Ашрафханов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Oбуна бўлиш
Озарбайжон элчиси икки мамлакат ўзаро товар айланмаси ҳажмини ошириш учун қандай чоралар кўришини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Тошкент ва Боку ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини имкон қадар тезроқ 1 млрд долларга етказиш ниятида. Бу ҳақида Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳусайн Гулиев маълум қилди.
Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида томонлар қатор тадбирлар ўтказишни режалаштирган. Қўшма инвестиция фондини ташкил этиш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш ва зарур ҳукуматлараро ҳужжатларни имзолаш тадбирлари шулар жумласидан.
Гулиевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон жамғарманинг 25 фоизига, Озарбайжон эса 75 фоизига эгалик қилади.
Томонлар, шунингдек, қўшма сармоявий лойиҳаларни, жумладан, Озарбайжонда ипак ишлаб чиқариш кластерини ташкил этишни режалаштирмоқда. Мазкур лойиҳага 1 млн доллар сармоя киритилиб, тайёр ипак маҳсулотларини экспорт қилиш учун Озарбайжонда қўшма тўқимачилик корхоналари ташкил этилган.
"Юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда Ўзбекистон тажрибасини қўллаш режалаштирилган. Шунингдек, Тошкентнинг Учтепа туманида 550 квадрат метр майдонда инвестиция қиймати 1,2 млн доллар бўлган заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш бўйича келишувга эришилди”, дейди элчи.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Озарбайжон биринчи ҳудудлар форуми, миллий саноат кўргазмалари, Ишбилармонлар кенгаши доирасидаги биринчи йиғилиш ва ўзаро савдо миссияларини ўтказиш ниятида.
Янгиликлар лентаси
0