https://sputniknews.uz/20220817/malayziyada-ozbekiston-mahsulotlari-shourumi-ochildi-27203578.html
Малайзияда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси очилди
Малайзияда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси очилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Куала-Лумпурга умумий қиймати 1 млн долларлик озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беради. 17.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-17T08:48+0500
2022-08-17T08:48+0500
2022-08-17T09:23+0500
туризм
экспорт
малайзия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0e/23971403_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_e4db5eb0d6e98c360f6a42f24bec6e7f.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Малайзия пойтахтида Ўзбекистон маҳсулотлари шоурумининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида “Дунё” АА хабар берди.Шоурумда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойиш этилмоқда.Шунингдек, миллий маҳсулотларни Малайзия бозорларида кенг тарғиб қилиш мақсадида шоурумни маҳсулотлар намуналари билан мунтазам тўлдириб бориш юзасидан келишувга эришилди.Қайд этилишича, мазкур кўргазма залининг очилиши Ўзбекистондан Малайзия ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларига маҳсулотлар экспортини сезиларли даражада кенгайтириш, Малайзиянинг республикага тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажмини ошириш ва ушбу минтақада мамлакатнинг туризм салоҳиятини юксалтириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.Маълумот учун, Малайзиянинг "Alpha Group" компанияси 2020 йилда Ўзбекистонда "МС Alpha" МЧЖ корхонасини таъсис этган. Ўтган йили ушбу компания ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Малайзияга экспорт қилинган.
малайзия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0e/23971403_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_ffa3d8c1ed749de250c92a0d3c1e0835.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, экспорт, малайзия
туризм, экспорт, малайзия
Малайзияда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси очилди
08:48 17.08.2022 (янгиланди: 09:23 17.08.2022) Ўзбекистон Куала-Лумпурга умумий қиймати 1 млн долларлик озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беради.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Малайзия пойтахтида Ўзбекистон маҳсулотлари шоурумининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида “Дунё” АА хабар
берди. Шоурумда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Тадбир доирасида Малайзия ва Ўзбекистон корхоналари ўртасида Куала-Лумпурга умумий қиймати 1 млн долларлик озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича экспорт шартномалари имзоланди.
Шунингдек, миллий маҳсулотларни Малайзия бозорларида кенг тарғиб қилиш мақсадида шоурумни маҳсулотлар намуналари билан мунтазам тўлдириб бориш юзасидан келишувга эришилди.
Қайд этилишича, мазкур кўргазма залининг очилиши Ўзбекистондан Малайзия ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларига маҳсулотлар экспортини сезиларли даражада кенгайтириш, Малайзиянинг республикага тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажмини ошириш ва ушбу минтақада мамлакатнинг туризм салоҳиятини юксалтириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.
Маълумот учун, Малайзиянинг "Alpha Group" компанияси 2020 йилда Ўзбекистонда "МС Alpha" МЧЖ корхонасини таъсис этган. Ўтган йили ушбу компания ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Малайзияга экспорт қилинган.