Ҳар бир маҳаллада ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этувчи жамғармалар ташкил этилади

© Sputnik / СтрингерКоттеджи по типовым проектам
Коттеджи по типовым проектам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Oбуна бўлиш
Жамғарма маблағлари маҳалладаги ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимини таъмирлаш ва тиклаш учун йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистонда маҳаллаларни ривожлантириш учун алоҳида жамғармалар ташкил қилинади. Бу ҳақида президент томонидан қабул қилинган ПҚ–353-сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, жамғармалар ҳар бир маҳаллада ташкил этилади. Уларга маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш вазифаси юклатилмоқда.
Жамғарма маблағлари маҳалладаги ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимини таъмирлаш ва тиклаш учун йўналтирилади.
Жамғармалар маблағлари қуйидагилардан шакллантирилади:
маҳалладаги 2 000 квадрат метргача бўлган давлат объектларини сотишдан тушадиган маблағлар;
маҳалланинг мол-мулкини ижарага беришдан олинадиган маблағлар;
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг техник кўмак маблағлари (кредит, грант, беғараз ёрдам ва бошқалар).
2023 йил 1 январгача ҳар бир маҳалланинг аниқ чегаралари белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг ПҚ–331-сонли қарори билан республикадаги жами 421 та маҳаллада юридик шахс мақомига эга саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказлари ҳам ташкил этилади.
Микромарказларни ташкил қилиш учун давлат мулки объектлари ва ер тадбиркорларга 5 йил муддатга ижарага берилади.
Янгиликлар лентаси
0