https://sputniknews.uz/20220817/fxx-qrimda-hizb-ut-tahrir-azolarini-qolga-oldi-27222964.html
ФХХ Қримда “Ҳизб ут-Таҳрир”* аъзоларини қўлга олди
ФХХ Қримда “Ҳизб ут-Таҳрир”* аъзоларини қўлга олди
Sputnik Ўзбекистон
Улар Украинадаги шериклари кўмагида Россияда террорчилик ақидаларини тарқатиш ишларини олиб боришган. 17.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-17T16:28+0500
2022-08-17T16:28+0500
2022-08-17T16:28+0500
россия
қрим
россия федерал хавфсизлик хизмати (фхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/11/27222683_0:5:1920:1085_1920x0_80_0_0_c34696b753349175925f086a2c643cd7.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Қримда “Ҳизб ут-Таҳрир ал Исломий”* халқаро террорчилик ташкилоти ячейкаси фаолиятининг олдини олди.“Россия ФХХ ходимларининг мувофиқлаштирилган хатти-ҳаракатлари натижасида Джанкой, Ялта шаҳарларида олти нафар Россия фуқаросидан иборат террорчилик ташкилоти яширин ячейкасининг фаолиятига чек қўйди”, - дейилган хабарда.Қайд этилишича, улар Украинадаги эмиссарлар кўмагида Россияда террорчилик ақидаларини тарқатиш ишларини олиб боришган ва ўз сафларига маҳаллий мусулмонларни жалб қилишган.Қўлга олинганларнинг уйидан Россияда тақиқланган материаллар, алоқа воситалари ва электрон ахборот ташувчи воситалар мусодара қилинган.Ҳозир уларга қарши Россия Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган.“Ҳизб ут-Таҳрир ал Исломий”* дунёнинг кўплаб мамлакатларида тақиқланган. Россияда у Олий суднинг 2003 йилдаги қарори билан тақиқланган.* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти
қрим
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/11/27222683_234:0:1687:1090_1920x0_80_0_0_111791288429cebb45fc7bb6bf62d635.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, қрим, россия федерал хавфсизлик хизмати (фхх)
россия, қрим, россия федерал хавфсизлик хизмати (фхх)
ФХХ Қримда “Ҳизб ут-Таҳрир”* аъзоларини қўлга олди
Улар Украинадаги шериклари кўмагида Россияда террорчилик ақидаларини тарқатиш ишларини олиб боришган.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Қримда “Ҳизб ут-Таҳрир ал Исломий”* халқаро террорчилик ташкилоти ячейкаси фаолиятининг
олдини олди. “Россия ФХХ ходимларининг мувофиқлаштирилган хатти-ҳаракатлари натижасида Джанкой, Ялта шаҳарларида олти нафар Россия фуқаросидан иборат террорчилик ташкилоти яширин ячейкасининг фаолиятига чек қўйди”, - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, улар Украинадаги эмиссарлар кўмагида Россияда террорчилик ақидаларини тарқатиш ишларини олиб боришган ва ўз сафларига маҳаллий мусулмонларни жалб қилишган.
Қўлга олинганларнинг уйидан Россияда тақиқланган материаллар, алоқа воситалари ва электрон ахборот ташувчи воситалар мусодара қилинган.
Ҳозир уларга қарши Россия Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган.
“Ҳизб ут-Таҳрир ал Исломий”* дунёнинг кўплаб мамлакатларида тақиқланган. Россияда у Олий суднинг 2003 йилдаги қарори билан тақиқланган.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти