https://sputniknews.uz/20220816/tolibon-yollangan-jangarilarni-ukrainaga-otkazmaslikka-kafolat-berdi-27170955.html
“Толибон”* ёлланган жангариларни Украинага ўтказмасликка кафолат берди
“Толибон”* ёлланган жангариларни Украинага ўтказмасликка кафолат берди
Sputnik Ўзбекистон
“Толибон”* ёлланган жангариларни Украинага ўтказмасликка кафолат берди
2022-08-16T13:48+0500
2022-08-16T13:48+0500
2023-04-05T18:38+0500
дунёда
толибон
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/15/21010051_0:261:2713:1787_1920x0_80_0_0_4ba1b460f86c176e44840510828da719.jpg
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. “Толибон”* ҳаракати ўз имкониятлари доирасида террорчилик ташкилотлари, жумладан ИШИД** жангариларини Украинага ўтказишга йўл қўймаслигини кафолатлади. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.Ўтган йилнинг август ойида ҳокимият тепасига келган “Толибон”* Афғонистон ҳудудидан Россия ва Марказий Осиё давлатлари хавфсизлигига ҳеч қандай таҳдид бўлмаслигига ваъда берган эди.2021 йил август ойи бошида “Толибон”* афғон ҳукумат кучларига қарши ҳужумни кучайтириб, 15 август куни Кобулга кириб келди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди. Август ойининг сўнгги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонлар оммавий эвакуация қилинган эди.31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий иштирокига якун ясади. Сентябрь ойи бошида Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди.* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида** Россия ва бошқа бир қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/15/21010051_0:7:2713:2042_1920x0_80_0_0_96c1a56848c16b6c6f99269028c19c47.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“толибон”* ёлланган жангариларни украинага ўтказмасликка кафолат берди
“толибон”* ёлланган жангариларни украинага ўтказмасликка кафолат берди
“Толибон”* ёлланган жангариларни Украинага ўтказмасликка кафолат берди
13:48 16.08.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) “Толибон”* Афғонистон ҳудудидан Россия ва Марказий Осиё давлатлари хавфсизлигига ҳеч қандай таҳдид бўлмаслигига ваъда берган эди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. “Толибон”* ҳаракати ўз имкониятлари доирасида террорчилик ташкилотлари, жумладан ИШИД** жангариларини Украинага ўтказишга йўл қўймаслигини кафолатлади. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов РИА Новости агентлигига берган интервьюсида
маълум қилди. “Толибон” ўзининг ҳақиқий имкониятлари доирасида (бунга) йўл қўймаслигига кафолат берди. Ва улар мутлақо иккиюзламачилик қилмайди”, дея қўшимча қилди юқори мартабали дипломат.
Ўтган йилнинг август ойида ҳокимият тепасига келган “Толибон”* Афғонистон ҳудудидан Россия ва Марказий Осиё давлатлари хавфсизлигига ҳеч қандай таҳдид бўлмаслигига ваъда берган эди.
2021 йил август ойи бошида “Толибон”* афғон ҳукумат кучларига қарши ҳужумни кучайтириб, 15 август куни Кобулга кириб келди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди. Август ойининг сўнгги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонлар оммавий эвакуация қилинган эди.
31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий иштирокига якун ясади. Сентябрь ойи бошида Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди.
* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида
** Россия ва бошқа бир қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти