Путин Ғарбнинг мақсади нима эканини айтди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин
Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2022
Oбуна бўлиш
Путиннинг таъкидлашича, Ғарб Россиянинг ўзаро хавфсизлик чоралари бўйича таклифларини эътиборсиз қолдирди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. АҚШ ва унинг вассаллари суверен давлатларнинг ички ишларига қўпол равишда аралашади: улар провокациялар, давлат тўнтаришлари, фуқаролар урушларини уюштиради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Халқаро хавфсизлик бўйича Х Москва конференцияси иштирокчилари ва меҳмонларига йўллаган мурожаатида маълум қилди.

“Таҳдид, шантаж ва босим орқали мустақил давлатларни ўз иродасига бўйсунишга, ёт бўлган қоидалар бўйича яшашга мажбурлашга ҳаракат қилишади. Ғарбнинг мақсади ўз ҳукмронлигини сақлаб қолишдир, бу модел, худди асрлар олдин бўлгани каби, бутун дунёни паразитлаштиришга имкон беради ва бундай моделни фақат куч билан сақлаб қолиш мумкин”, - деди Путин.

Унинг таъкидлашича, Ғарб Россиянинг ўзаро хавфсизлик чоралари бўйича таклифларини эътиборсиз қолдирди. Айни пайтда НАТО ҳарбий инфратузилмасини қуриб, Шарққа қараб ҳаракат қилмоқда.

“Сўз билан айтганда, бу иккиюзламачилик билан Европада хавфсизликни мустаҳкамлаш зарурати деб эълон қилинган, аммо аслида бунинг акси бўлмоқда”, - дейди Россия раҳбари.

Унинг айтишича, AUKUS (Австралия, Буюк Британия ва АҚШ) каби агрессив ҳарбий-сиёсий альянслар Ғарб томонидан “Европадаги НАТО билан ўхшашлик бўйича ўз блоклари тизимини Осиё-Тинч океани минтақасига кенгайтириш” мақсадида тузилмоқда.
Қайд этилишича, АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга сафари пухта режалаштирилган провокациядир.

“Қўшма Штатлар яна атайлаб оловга мой сепишга ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги вазиятни қўзғатишга уринди. Американинг Тайванга нисбатан саргузаштлари шунчаки масъулиятсиз бир сиёсатчининг саёҳати эмас, балки АҚШнинг минтақа ва дунёдаги вазиятни беқарорлаштириш ва тартибсизлаштириш бўйича мақсадли, онгли стратегиясининг бир қисми, бошқа давлатлар суверенитетига ҳурматсизликнинг намойиши”, - дея ҳисоблайди Путин.

Россия етакчисининг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари бундай хатти-ҳаракатлари билан фуқаролар эътиборини ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммолардан чалғитиб, ўз муваффақиятсизликларини Россияга, Хитойга ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0