https://sputniknews.uz/20220816/maymun-chechagi-virusiga-keng-jamoatchilik-takliflari-asosida-qayta-nom-beriladi---jsst-27182398.html
Маймун чечаги вирусига кенг жамоатчилик таклифлари асосида қайта ном берилади - ЖССТ
Маймун чечаги вирусига кенг жамоатчилик таклифлари асосида қайта ном берилади - ЖССТ
Sputnik Ўзбекистон
Ташкилотнинг вирусларга ном бериш ваколатидан кенг жамоатчилик ҳам фойдаланиши мумкин - тафсилотлар. 16.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-16T16:59+0500
2022-08-16T16:59+0500
2022-08-16T16:59+0500
дунёда
маймун чечаги
вирус
жсст
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0e/26178074_0:143:3137:1907_1920x0_80_0_0_df9b370cd0e3b3be2d14790bc6fdf2c8.jpg
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймун чечаги вируси номини ўзгартириш бўйича кенг жамоатчиликка мурожаат билан чиқди.Қайд этилишича, бунга олимлар ва тиббиёт мутахассислари томонидан мазкур хасталик нотўғри номланганига доир такрорий эътирозлар сабаб бўлган.Аслида, вирусларга ном бериш ЖССТ ваколатига киради. Бироқ бу гал одамларга онлайн портал орқали ўз таклифларини етказиши учун имконият яратилди.Маймун чечагининг Конго ҳавзаси версияси энди "I тур", Ғарбий Африка варианти эса “II тур” деб аталадиган бўлди.Вируснинг ўзига эса кенг жамоатчилик таклифлари асосида яқин истиқболда қайта ном берилиши кутиляпти.Маълумот учун, маймун чечаги атамаси 1958 йилда истилоҳга киритилган. Вируснинг асосий вариантлари улар кенг тарқалган географик ҳудудларга қараб номланган.Бироқ замонавий амалиётга кўра, янги аниқланган вируслар, инфекциялар мутациялари ва улар билан боғлиқ касалликлар атамалари маданий, ижтимоий, миллий, минтақавий, касбий ёки этник жиҳатдан камситувчи мазмунга эга бўлмаслиги зарур.Қолаверса, савдо-сотиқ ёки йўловчи ташиш жамиятлари фаолияти, туризм ҳамда ҳайвонот дунёсига нисбатан муносабатларга салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0e/26178074_202:0:2933:2048_1920x0_80_0_0_96169563e0bfa823b639f1438eeaa468.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, маймун чечаги, вирус, жсст
дунёда, маймун чечаги, вирус, жсст
Маймун чечаги вирусига кенг жамоатчилик таклифлари асосида қайта ном берилади - ЖССТ
Ташкилотнинг вирусларга ном бериш ваколатидан кенг жамоатчилик ҳам фойдаланиши мумкин - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймун чечаги вируси номини ўзгартириш бўйича кенг жамоатчиликка мурожаат билан
чиқди. Қайд этилишича, бунга олимлар ва тиббиёт мутахассислари томонидан мазкур хасталик нотўғри номланганига доир такрорий эътирозлар сабаб бўлган.
Аслида, вирусларга ном бериш ЖССТ ваколатига киради. Бироқ бу гал одамларга онлайн портал орқали ўз таклифларини етказиши учун имконият
яратилди.Маймун чечагининг Конго ҳавзаси версияси энди "I тур", Ғарбий Африка варианти эса “II тур” деб аталадиган бўлди.
Вируснинг ўзига эса кенг жамоатчилик таклифлари асосида яқин истиқболда қайта ном берилиши кутиляпти.
Маълумот учун, маймун чечаги атамаси 1958 йилда истилоҳга киритилган. Вируснинг асосий вариантлари улар кенг тарқалган географик ҳудудларга қараб номланган.
Бироқ замонавий амалиётга кўра, янги аниқланган вируслар, инфекциялар мутациялари ва улар билан боғлиқ касалликлар атамалари маданий, ижтимоий, миллий, минтақавий, касбий ёки этник жиҳатдан камситувчи мазмунга эга бўлмаслиги зарур.
Қолаверса, савдо-сотиқ ёки йўловчи ташиш жамиятлари фаолияти, туризм ҳамда ҳайвонот дунёсига нисбатан муносабатларга салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.