https://sputniknews.uz/20220816/magistraturada-oqiyotgan-xotin-qizlarning-kontrakt-puli-qay-tartibda-tolab-beriladi-27161939.html
Магистратурада ўқиётган хотин-қизларнинг контракт пули қай тартибда тўлаб берилади?
Магистратурада ўқиётган хотин-қизларнинг контракт пули қай тартибда тўлаб берилади?
Sputnik Ўзбекистон
Магистратурада ўқиётган хотин-қизлар 15 сентябргача ариза бермаса, контракт пули тўлаб берилмайди. 16.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-16T09:46+0500
2022-08-16T09:46+0500
2022-08-16T09:56+0500
жамият
хотин-қизлар
контракт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/673/47/6734782_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_7d6aeff50ba6063ea74b81f5506c553f.jpg
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Магистратурада ўқиётган хотин-қизлар ҳар ўқув йилининг 15 сентябригача ўзи ўқиётган олий таълим муассасаси ректори номига ариза бермаса, уларнинг контракт пули давлат бюджетидан қоплаб берилмайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида белгиланган.Қарорга кўра, давлат ОТМларининг магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган ва ўқиётган хотин-қизларга базавий тўлов-контракт (стипендиясиз) суммалари тўлиқ тўлаб берилади. Бунинг учун талабгорлар ўзлари таълим оладиган ОТМ ректори (филиал директори) номига 15 сентябрга қадар ариза билан мурожаат қилиши керак.Шу асосда ректорлар (филиал директорлари) ҳар йили 15 октябргача тегишли буйруқни қабул қилади. 15 сентябрдан кейин берилган аризалар кўриб чиқилмайди ва тўлов-контракт суммалари қоплаб берилмайди.Бу тартиб давлат олийгоҳлари билан бирга, қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади:Шунингдек, бу тартиб нодавлат ОТМлар ва хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги филиалларида магистратура босқичида таҳсил олаётган талаба хотин-қизларга нисбатан тадбиқ этилмайди.Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилнинг 7 мартидаги фармонига мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларида магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари қоплаб берилади ва бунга ҳар йили камида 200 миллиард сўм ажратилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/673/47/6734782_159:0:1059:675_1920x0_80_0_0_08520357481b7eacfa53f824d4cdb3eb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, хотин-қизлар, контракт
жамият, хотин-қизлар, контракт
Магистратурада ўқиётган хотин-қизларнинг контракт пули қай тартибда тўлаб берилади?
09:46 16.08.2022 (янгиланди: 09:56 16.08.2022) Магистратурада ўқиётган хотин-қизлар 15 сентябргача ариза бермаса, контракт пули тўлаб берилмайди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Магистратурада ўқиётган хотин-қизлар ҳар ўқув йилининг 15 сентябригача ўзи ўқиётган олий таълим муассасаси ректори номига ариза бермаса, уларнинг контракт пули давлат бюджетидан қоплаб берилмайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида
белгиланган. Қарорга кўра, давлат ОТМларининг магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган ва ўқиётган хотин-қизларга базавий тўлов-контракт (стипендиясиз) суммалари тўлиқ тўлаб берилади. Бунинг учун талабгорлар ўзлари таълим оладиган ОТМ ректори (филиал директори) номига 15 сентябрга қадар ариза билан мурожаат қилиши керак.
Шу асосда ректорлар (филиал директорлари) ҳар йили 15 октябргача тегишли буйруқни қабул қилади. 15 сентябрдан кейин берилган аризалар кўриб чиқилмайди ва тўлов-контракт суммалари қоплаб берилмайди.
Бу тартиб давлат олийгоҳлари билан бирга, қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади:
Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси;
Бош прокуратура Академияси;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби;
Шунингдек, бу тартиб нодавлат ОТМлар ва хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги филиалларида магистратура босқичида таҳсил олаётган талаба хотин-қизларга нисбатан тадбиқ этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилнинг 7 мартидаги фармонига мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларида магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари қоплаб берилади ва бунга ҳар йили камида 200 миллиард сўм ажратилади.