https://sputniknews.uz/20220816/jizzaxda-ishbilarmon-ayol-2022-tanlovi-goliblari-aniqlandi-27195663.html
Жиззахда “Ишбилармон аёл-2022” танлови ғолиблари аниқланди
Жиззахда “Ишбилармон аёл-2022” танлови ғолиблари аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Ғолибларни аниқлашда янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳияти, инвестициялар жалб қилиш каби мезонлар алоҳида эътиборга олинди. 16.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-16T19:13+0500
2022-08-16T19:13+0500
2022-08-16T19:13+0500
жамият
жиззах
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/10/27195493_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a4f7bea5f8cd99d6234d669e2c1e66cd.jpg
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Жиззах вилоятида “Ишбилармон аёл-2022” республика кўрик-танловининг вилоят ҳудудий босқичи бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.“Баҳолаш жараёнида иштирокчилар томонидан янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳияти, инвестициялар жалб қилиш ва шу каби мезонлар алоҳида эътиборга олинди. Тан олиш керак, жамиятимизда ишбилармон, истеъдодли ва халқпарвар аёллар кўп экан”, - деди ЎзЛиДеп Жиззах вилоят Кенгаши “Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш” бўлими мудири Саида Умаралиева.Ҳакамлар ҳайъатининг холисона баҳолаш мезонига кўра, Шароф Рашидов туманидаги “Гулчи опа” кластер хизмати иш бошқарувчиси Озодахон Эргашева танлов ғолиби деб топилди. Мазкур кластер хизматида бугунги кунда 114 нафар иш ўрни яратилган. Уларнинг 50 нафари “Аёллар дафтари”га, 35 нафари эса “Ёшлар дафтари”га киритилган.Танловнинг асосий мақсади ҳам бўш иш ўринларини яратиш, жамиятда ишбилармон, ҳунарманд аёлларни қўллаб қувватлашдан иборат.“Ушбу танлов вилоятимиздаги барча ишбилармон опа-сингилларимиз учун мулоқот майдони бўлди. Бугун ҳам иштирокчилар тайёрлаган кўргазмаларни кўриб ўзаро фикр алмашдик. Тажрибаларимизни ўртоқлашдик. Ҳатто, баъзи иштирокчиларимиз ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олишди, - дейди иккинчи ўрин лауреати, Зафаробод туманидаги “Боғбоши” фермер хўжалиги раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳиби Сагадат Ҳалимова.Учинчи ўринни эгаллаган Зарбдорлик “Гули Чарос” хусусий корхонаси раҳбари Гулноза Тангирбердиева ёш бўлишига қарамай 30 нафар доимий ва 40 нафар мавсумий иш ўринлари яратишга муваффақ бўлган.“Ишбилармон аёллар эндиликда ўз ҳунарларини кўрсатиб, ишлай бошлайдилар. Бир-бирини ютуқларини кўриб мотивация оладилар. Бу янада ишчанликни ва меҳнат самарадорлгини оширади. Шундай танловларнинг кўп бўлиши ҳам ишбилармон аёлларни аниқлашимизга ёрдам беради”, -деди Умаралиева.Танлов якунида 3 та асосий ўриндан ташқари турли йўналишлар бўйича номинациялар тақдирланди. Ғолибларга диплом, статуэтка ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти 22 август куни бўлиб ўтиши хабар қилинган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/10/27195493_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_92def2590a0aa082567ddf9b96ab44be.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, жиззах
Жиззахда “Ишбилармон аёл-2022” танлови ғолиблари аниқланди
Ғолибларни аниқлашда янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳияти, инвестициялар жалб қилиш каби мезонлар алоҳида эътиборга олинди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Жиззах вилоятида “Ишбилармон аёл-2022” республика кўрик-танловининг вилоят ҳудудий босқичи бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда
Sputnik мухбири.
“Баҳолаш жараёнида иштирокчилар томонидан янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳияти, инвестициялар жалб қилиш ва шу каби мезонлар алоҳида эътиборга олинди. Тан олиш керак, жамиятимизда ишбилармон, истеъдодли ва халқпарвар аёллар кўп экан”, - деди ЎзЛиДеп Жиззах вилоят Кенгаши “Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш” бўлими мудири Саида Умаралиева.
Ҳакамлар ҳайъатининг холисона баҳолаш мезонига кўра, Шароф Рашидов туманидаги “Гулчи опа” кластер хизмати иш бошқарувчиси Озодахон Эргашева танлов ғолиби деб топилди.
Мазкур кластер хизматида бугунги кунда 114 нафар иш ўрни яратилган. Уларнинг 50 нафари “Аёллар дафтари”га, 35 нафари эса “Ёшлар дафтари”га киритилган.
“Мазкур лойиҳа ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар учун янги имкониятлар эшигини очади. Мен уларни яна ҳам фаол бўлишлари ва жамиятда ўз ўринларини топишларида худди ўз оила аъзосидек ёнларида туришни хоҳлайман. Ишонаманки, лойиҳамиз асосида биз ишбилармон аёлларни кашф этамиз”, - деди биринчи ўрин соҳибаси Эргашева.
Танловнинг асосий мақсади ҳам бўш иш ўринларини яратиш, жамиятда ишбилармон, ҳунарманд аёлларни қўллаб қувватлашдан иборат.
“Ушбу танлов вилоятимиздаги барча ишбилармон опа-сингилларимиз учун мулоқот майдони бўлди. Бугун ҳам иштирокчилар тайёрлаган кўргазмаларни кўриб ўзаро фикр алмашдик. Тажрибаларимизни ўртоқлашдик. Ҳатто, баъзи иштирокчиларимиз ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олишди, - дейди иккинчи ўрин лауреати, Зафаробод туманидаги “Боғбоши” фермер хўжалиги раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳиби Сагадат Ҳалимова.
Учинчи ўринни эгаллаган Зарбдорлик “Гули Чарос” хусусий корхонаси раҳбари Гулноза Тангирбердиева ёш бўлишига қарамай 30 нафар доимий ва 40 нафар мавсумий иш ўринлари яратишга муваффақ бўлган.
“Ишбилармон аёллар эндиликда ўз ҳунарларини кўрсатиб, ишлай бошлайдилар. Бир-бирини ютуқларини кўриб мотивация оладилар. Бу янада ишчанликни ва меҳнат самарадорлгини оширади. Шундай танловларнинг кўп бўлиши ҳам ишбилармон аёлларни аниқлашимизга ёрдам беради”, -деди Умаралиева.
Танлов якунида 3 та асосий ўриндан ташқари турли йўналишлар бўйича номинациялар тақдирланди. Ғолибларга диплом, статуэтка ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти 22 август куни бўлиб ўтиши
хабар қилинган эди.