https://sputniknews.uz/20220816/gulnora-karimovaning-jinoiy-aktivlarini-shveytsariyadan-qaytarishga-oid-yakuniy-bitim-imzolandi-27187709.html
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтаришга оид якуний битим имзоланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтаришга оид якуний битим имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
Битим Гулнора Каримова бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ томонидан ноқонуний равишда орттирилган ва Швейцарияда легаллаштирилган 131 млн долларнинг Ўзбекистон... 16.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-16T16:14+0500
2022-08-16T16:14+0500
2022-08-16T16:28+0500
сиёсат
гулнора каримова
гулнора каримова иши
швейцария
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/10/27187214_0:1:1072:603_1920x0_80_0_0_d6fbb621ba7bf2b9bcc004192d4144cd.png
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланганини маълум қилди.Швейцария ҳудудида конфискация қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон аҳолисининг манфаатларида қайтариш йўллари тўғрисидаги битимни мамлакат номидан адлия вазири Русланбек Давлетов ва Швейцария номидан бу мамлакат президенти ИньяциоКассис имзолади.Битимни имзолаш маросимида, шунингдек БМТ вакиллари, хусусан БМТнинг Кўп-шериклик траст жамғармаси офиси ижрочи координатори Дж. Топпинг иштирок этди.Битим ноқонуний орртирилган тақрибан 131 млн долларга (тақрибан 1,4 трлн сўм) тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришни, ноқонуний орттирилган активларни қайтаришнинг асосий принциплари, механизм ва мақсадларини белгилайди.Битимга мувофиқ, ноқонуний орттирилган активларни қайтаришнинг қуйидаги асосий принциплари белгиланмоқда:- очиқлик ва ошкоралик, реституция тўғрисидаги ахборотни жамоатчиликка очиқ эълон қилиш;- ушбу жараёнда фуқаролик жамиятининг иштироки;- қайтарилган маблағларни пировардида ижтимоий соҳага, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилиши;- Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида реституция масалалари бўйича доимий, самарали ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотнинг давом эттирилиши.Ўзбекистон, Швейцария ва БМТ иштирокидаги уч томонлама реституция механизмига алоҳида эътибор берилади. Реституция БМТнинг Кўп-шериклик траст жамғармалари тизимига кирувчи “Uzbekistan Vision 2030” кўп-шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилади.Мавзуга оид:
швейцария
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/10/27187214_0:0:1072:803_1920x0_80_0_0_ca4b1d1edd5581d396b5861537c7e1a7.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, гулнора каримова, гулнора каримова иши, швейцария
сиёсат, гулнора каримова, гулнора каримова иши, швейцария
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтаришга оид якуний битим имзоланди
16:14 16.08.2022 (янгиланди: 16:28 16.08.2022) Битим Гулнора Каримова бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ томонидан ноқонуний равишда орттирилган ва Швейцарияда легаллаштирилган 131 млн долларнинг Ўзбекистон халқига дарҳол қайтарилишини англатади.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланганини
маълум қилди. Швейцария ҳудудида конфискация қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон аҳолисининг манфаатларида қайтариш йўллари тўғрисидаги битимни мамлакат номидан адлия вазири Русланбек Давлетов ва Швейцария номидан бу мамлакат президенти ИньяциоКассис имзолади.
Битимни имзолаш маросимида, шунингдек БМТ вакиллари, хусусан БМТнинг Кўп-шериклик траст жамғармаси офиси ижрочи координатори Дж. Топпинг иштирок этди.
Битимнинг имзоланиши илгари Гулнора Каримова бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ томонидан ноқонуний равишда орттирилган ва Швейцарияда легаллаштирилган 131 млн долларнинг Швейцария томонидан Ўзбекистон халқига дарҳол қайтарилишини англатади.
Битим ноқонуний орртирилган тақрибан 131 млн долларга (тақрибан 1,4 трлн сўм) тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришни, ноқонуний орттирилган активларни қайтаришнинг асосий принциплари, механизм ва мақсадларини белгилайди.
Битимга мувофиқ, ноқонуний орттирилган активларни қайтаришнинг қуйидаги асосий принциплари белгиланмоқда:
- очиқлик ва ошкоралик, реституция тўғрисидаги ахборотни жамоатчиликка очиқ эълон қилиш;
- ушбу жараёнда фуқаролик жамиятининг иштироки;
- қайтарилган маблағларни пировардида ижтимоий соҳага, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилиши;
- Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида реституция масалалари бўйича доимий, самарали ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотнинг давом эттирилиши.
Ўзбекистон, Швейцария ва БМТ иштирокидаги уч томонлама реституция механизмига алоҳида эътибор берилади. Реституция БМТнинг Кўп-шериклик траст жамғармалари тизимига кирувчи “Uzbekistan Vision 2030” кўп-шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилади.