https://sputniknews.uz/20220816/gruziyalik-mutaxassis-toshkent-fond-birjasiga-rahbar-boladi-27191881.html
Грузиялик мутахассис Тошкент фонд биржасига раҳбар бўлади
Грузиялик мутахассис Тошкент фонд биржасига раҳбар бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Георги Паресишвилининг асосий вазифалари бири маҳаллий акциядорлик жамиятларининг IPO ва SPOларини ўтказишда ёрдам бериш бўлади. 16.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-16T18:03+0500
2022-08-16T18:03+0500
2022-08-16T18:03+0500
сиёсат
янги тайинлов
тошкент фонд биржаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/10/27191193_0:14:691:403_1920x0_80_0_0_53fd6bca2c21d2fa94ada9ba4dbb17fe.png
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Георги Паресишвили Тошкент фонд биржаси бошқарув раиси бўлади. Фонд Кузатув кенгашининг йиғилишида тегишли қарор қабул қилинди.Паресишвили 2014 йилдан ҳозирги кунгача Грузия фонд биржасининг раҳбари бўлиб келган, шу билан бирга Грузия Марказий қимматли қоғозлар депозитарийси Кузатув кенгашининг раиси бўлган.“Банк соҳасида ва капитал бозорида 27 йиллик тажрибага эга юқори малакали хорижий топ-менежерни жалб этиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистоннинг капитал бозорини ривожлантириш стратегиясининг бажарилиши ва амалга оширилиши муносабати билан қабул қилинди”, - дейилган хабарда.Паресишвилининг асосий вазифалари маҳаллий фонд бозорини халқаро капитал бозори инфратузилмасига интеграциялаш, шунингдек, маҳаллий акциядорлик жамиятларининг IPO ва SPOларини ўтказишда ёрдам бериш бўлади.Жумладан янги бошқарувчининг вазифаларига қуйидагилар киради:Георги Паресишвили 1995 йилда Тбилиси давлат университетининг иқтисод факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Тбилисидаги “Абсолют Банк”да бошлаган. 2000-2002 йилларда Мичиган университети Стивен М. Росс бизнес мактабида таҳсил олган ва Бизнес бошқаруви магистри (MBA) даражасини олган. 2000 йилдан 2005 йилгача у Лондон ва Нью-Йоркда Швейцариянинг энг йирик молиявий конгломерати Credit Suisse инвестиция банкининг бўлими бўлган Credit Suisse First Bostonда ишлаган. 2005 йилдан бери Георги Паресишвили Грузиянинг Terabank, Liberty Bank, Bank of Georgia ва бошқа етакчи банкларида бошқарув лавозимларда ишлаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/10/27191193_0:0:691:519_1920x0_80_0_0_66eb504ba4832914ba8819a375b1c7c6.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, янги тайинлов, тошкент фонд биржаси
сиёсат, янги тайинлов, тошкент фонд биржаси
Грузиялик мутахассис Тошкент фонд биржасига раҳбар бўлади
Георги Паресишвилининг асосий вазифалари бири маҳаллий акциядорлик жамиятларининг IPO ва SPOларини ўтказишда ёрдам бериш бўлади.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Георги Паресишвили Тошкент фонд биржаси бошқарув раиси бўлади. Фонд Кузатув кенгашининг йиғилишида тегишли қарор
қабул қилинди. Паресишвили 2014 йилдан ҳозирги кунгача Грузия фонд биржасининг раҳбари бўлиб келган, шу билан бирга Грузия Марказий қимматли қоғозлар депозитарийси Кузатув кенгашининг раиси бўлган.
“Банк соҳасида ва капитал бозорида 27 йиллик тажрибага эга юқори малакали хорижий топ-менежерни жалб этиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистоннинг капитал бозорини ривожлантириш стратегиясининг бажарилиши ва амалга оширилиши муносабати билан қабул қилинди”, - дейилган хабарда.
Паресишвилининг асосий вазифалари маҳаллий фонд бозорини халқаро капитал бозори инфратузилмасига интеграциялаш, шунингдек, маҳаллий акциядорлик жамиятларининг IPO ва SPOларини ўтказишда ёрдам бериш бўлади.
Жумладан янги бошқарувчининг вазифаларига қуйидагилар киради:
иш самарадорлигини ошириш
халқаро илғор тажрибалар асосида листинг ва савдо қоидаларни такомиллаштиришга доир тавсиялар бериш,
листинг компаниялари сонини кўпайтириш,
бозор инфратузилмаси, IT комплекси фаолияти самрадорлигини ошириш мақсадида бозорнинг тегишли иштирокчилари билан яқин ҳамкорлик қилиш.
Георги Паресишвили 1995 йилда Тбилиси давлат университетининг иқтисод факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Тбилисидаги “Абсолют Банк”да бошлаган. 2000-2002 йилларда Мичиган университети Стивен М. Росс бизнес мактабида таҳсил олган ва Бизнес бошқаруви магистри (MBA) даражасини олган. 2000 йилдан 2005 йилгача у Лондон ва Нью-Йоркда Швейцариянинг энг йирик молиявий конгломерати Credit Suisse инвестиция банкининг бўлими бўлган Credit Suisse First Bostonда ишлаган. 2005 йилдан бери Георги Паресишвили Грузиянинг Terabank, Liberty Bank, Bank of Georgia ва бошқа етакчи банкларида бошқарув лавозимларда ишлаган.