https://sputniknews.uz/20220816/aqsh-global-diktaturani-saqlab-qolish-uchun-yanada-tajovuzkor-boladi---tashqi-razvedka-xizmati-27194301.html
АҚШ глобал диктатурани сақлаб қолиш учун янада тажовузкор бўлади - Ташқи разведка хизмати
АҚШ глобал диктатурани сақлаб қолиш учун янада тажовузкор бўлади - Ташқи разведка хизмати
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 16 авг - Sputnik. Америка Қўшма Штатлари бошчилигидаги Ғарб ўзининг глобал диктатурасини сақлаб қолиш йўлида янада тажовузкор бўлмоқда, деди Россия... 16.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-16T18:54+0500
2022-08-16T18:54+0500
2022-08-16T18:54+0500
россия
хавфсизлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/10/27194376_0:181:2997:1867_1920x0_80_0_0_a9a955fac8b9d4f94d79cc0e26419e6b.jpg
ТОШКЕНТ, 16 авг - Sputnik. Америка Қўшма Штатлари бошчилигидаги Ғарб ўзининг глобал диктатурасини сақлаб қолиш йўлида янада тажовузкор бўлмоқда, деди Россия Ташқи Разведка хизмати вакли генерал-полковник Владимир Матвеев Москвада бўлиб ўтаётган 10-Халқаро хавфсизлик форумида. Коллектив Ғарб ўзининг глобал диктатурасини сақлаб қолиш ва кучайтиришга уриниб, янада тажовузкор ва бепарво бўлмоқда. Улар турли мамлакатлар ва минтақаларда тартибсизликлар тарқатишга ҳаракат қилмоқда.Разведка хизмати вакилининг сўзларига кўра, “Бу маънода, муболағасиз, бутун сайёрамиз юқори хавф зонасида – Болқон ва собиқ Иттифоқ ҳудудидан тортиб Жанубий Хитой денгизи, Ҳиндистон яримороли ва Лотин Америкасигача. Яқин Шарқни айтмаса ҳам бўлади", - деди генерал. Халқаро хавфсизлик бўйича Х Москва конференцияси (MCIS-2022) 16 август куни очилди. Анжуманда глобал ва минтақавий барқарорлик муаммолари, шунингдек, Осиё, Африка, Яқин Шарқ, Лотин Америкаси ва Европада хавфсизликнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/10/27194376_133:0:2864:2048_1920x0_80_0_0_d857d27dbac86dc04a797171910683b8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, хавфсизлик
АҚШ глобал диктатурани сақлаб қолиш учун янада тажовузкор бўлади - Ташқи разведка хизмати
ТОШКЕНТ, 16 авг - Sputnik. Америка Қўшма Штатлари бошчилигидаги Ғарб ўзининг глобал диктатурасини сақлаб қолиш йўлида янада тажовузкор бўлмоқда, деди Россия Ташқи Разведка хизмати вакли генерал-полковник Владимир Матвеев Москвада бўлиб ўтаётган 10-Халқаро хавфсизлик форумида.
Коллектив Ғарб ўзининг глобал диктатурасини сақлаб қолиш ва кучайтиришга уриниб, янада тажовузкор ва бепарво бўлмоқда. Улар турли мамлакатлар ва минтақаларда тартибсизликлар тарқатишга ҳаракат қилмоқда.
"Бундай догматик ёндашув бир томондан кулгили, иккинчи томондан эса ўта хавфли. Дунёнинг турли бурчакларида тинчлик ва барқарорликка асосий таҳдид айнан шу ерда. Қўшма Штатлар бошчилигидаги Ғарб ўз кучини йўқотгани сари янада тажовузкор ва эҳтиётсиз бўлиб бораверади", - дейди Матвеэв.
Разведка хизмати вакилининг сўзларига кўра, “Бу маънода, муболағасиз, бутун сайёрамиз юқори хавф зонасида – Болқон ва собиқ Иттифоқ ҳудудидан тортиб Жанубий Хитой денгизи, Ҳиндистон яримороли ва Лотин Америкасигача. Яқин Шарқни айтмаса ҳам бўлади", - деди генерал.
Халқаро хавфсизлик бўйича Х Москва конференцияси (MCIS-2022) 16 август куни очилди. Анжуманда глобал ва минтақавий барқарорлик муаммолари, шунингдек, Осиё, Африка, Яқин Шарқ, Лотин Америкаси ва Европада хавфсизликнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинади.