https://sputniknews.uz/20220815/zaporoje-aesda-sukunat-rejimi-elon-qilinishi-kerak--rogov--27143596.html
Запорожье АЭСда сукунат режими эълон қилиниши керак – Рогов
Запорожье АЭСда сукунат режими эълон қилиниши керак – Рогов
Sputnik Ўзбекистон
Рогов: БМТ раҳбарияти ва Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари демилитаризация ҳақида эмас, балки сукунат режими жорий этилиши ҳақида эълон қилиши керак. 15.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-15T15:06+0500
2022-08-15T15:06+0500
2022-08-15T15:06+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
аэс
украина
европа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0b/27058671_0:218:2867:1830_1920x0_80_0_0_6a8e2a0fd8ff4d123c969139bec8f148.jpg
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Украина армияси томонидан доимий равишда ўққа тутилаётган Запорожье атом электр станцияси атрофида сукунат режими эълон қилиниши керак. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилди.Запорожье АЭС Днепрнинг чап қирғоғида, Энергодар шаҳри яқинида жойлашган. Бу блоклар сони ва ўрнатилган қуввати бўйича Европадаги энг йирик атом электр станциясидир. Станцияда олтита энергия блоки ўрнатилган.Запорожье АЭС март ойидан бери Россия ҳарбийлари томонидан қўриқланади. Махсус операция бошланганидан бери Украина қўшинлари атом электр станцияси ҳудудига бир неча бор ҳужум қилишга уринган.5 августдан бошлаб ўққа тутилиш тез-тез кузатилган. Зарбалар оқибатида ядровий реакторлар зарар кўрмаган бўлсада, АЭСнинг атрофдаги инфратузилмаси, сув бассейнлари жиддий зарар кўрган. Ракета бўлаклари АЭСнинг энергия блокларидан 400 метр масофада қулаб тушган.Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 7 август куни Украина артиллерияси Запорожье атом электр станциясини яна ўққа тутган - юқори волтли линия шикастланган, шахсий таркиб иккита энергоблокнинг қувватини камайтиришга мажбур бўлган.
украина
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0b/27058671_67:0:2798:2048_1920x0_80_0_0_21a1dcbe5c3c82dddb7c1a891599b9af.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аэс, украина, европа
Запорожье АЭСда сукунат режими эълон қилиниши керак – Рогов
Рогов: БМТ раҳбарияти ва Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари демилитаризация ҳақида эмас, балки сукунат режими жорий этилиши ҳақида эълон қилиши керак.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Украина армияси томонидан доимий равишда ўққа тутилаётган Запорожье атом электр станцияси атрофида сукунат режими эълон қилиниши керак. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов
маълум қилди. “БМТ раҳбарияти ва Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари демилитаризация ҳақида эмас, балки сукунат режими жорий этилиши ҳақида эълон қилиши, шунингдек, нафақат уни бузганлик учун санкциялар, балки атом электр станцияларини ўққа тутганлик учун энг қаттиқ санкцияларни ҳам назарда тутиши керак”, деб таъкидлади Рогов.
Запорожье АЭС Днепрнинг чап қирғоғида, Энергодар шаҳри яқинида жойлашган. Бу блоклар сони ва ўрнатилган қуввати бўйича Европадаги энг йирик атом электр станциясидир. Станцияда олтита энергия блоки ўрнатилган.
Запорожье АЭС март ойидан бери Россия ҳарбийлари томонидан қўриқланади. Махсус операция бошланганидан бери Украина қўшинлари атом электр станцияси ҳудудига бир неча бор ҳужум қилишга уринган.
5 августдан бошлаб ўққа тутилиш тез-тез кузатилган. Зарбалар оқибатида ядровий реакторлар зарар кўрмаган бўлсада, АЭСнинг атрофдаги инфратузилмаси, сув бассейнлари жиддий зарар кўрган. Ракета бўлаклари АЭСнинг энергия блокларидан 400 метр масофада қулаб тушган.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 7 август куни Украина артиллерияси Запорожье атом электр станциясини яна ўққа тутган - юқори волтли линия шикастланган, шахсий таркиб иккита энергоблокнинг қувватини камайтиришга мажбур бўлган.