Хориждан ўқишини кўчираётган талабаларга қўшимча имконият берилди - тафсилотлар

© Sputnik / Александр КряжевСтудент
Студент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2022
Oбуна бўлиш
Онлайн рўйхатдан ўтган, бироқ аризаси рад этилган талабалар ҳужжатларни 16 августга қадар таҳрирлаб, қайтадан юборишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Талабаларга хориждан ўқишини кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш ва тўловни амалга оширишлари учун қўшимча муддат берилди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, бундай қулайлик кўп сонли талабалар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олинган ҳолда яратилди.
Талабалар my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтган, бироқ камчиликлар сабабли рад этилган аризаларини қайта таҳрирлаши ва белгиланган тўловни амалга оширишлари мумкин.
“Аризаси рад этилган талабалар ҳужжатларни 16 август 18:00 га қадар таҳрирлаб, тўловини амалга оширган ҳолда қайтадан юборишлари керак”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 15 июлдан хориждан ўқишни кўчириш учун талабалардан аризаларни онлайн қабул қилиш жараёнлари бошланган.
Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0