Украина банкрот бўлди – Володин

© Sputnik / Пресс-служба Госдумы РФ / Медиабанкка ўтишПредседатель Госдумы РФ Вячеслав Володин
Председатель Госдумы РФ Вячеслав Володин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2022
Oбуна бўлиш
Володиннинг айтишича, АҚШ ва ЕИ ёрдамисиз Украина ўз фуқаролари олдидаги мажбуриятларини бажара олмайди.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володиннинг айтишича, Украина айни вақтда молиявий мустақиллигини йўқотган.

“Украина — банкрот. Йиғилган солиқлар мамлакат бюджетининг атиги 40 фоизини ташкил қилади, бюджетнинг 60 фоиздан ортиғи ҳарбий харажатларга йўналтирилади. Ойлик камомад — 5 миллиард долларга тенг”, - деб ёзди у Telegram-каналида.

Унга кўра, Америка Қўшма Штатлари ва Европа Иттифоқи ёрдамисиз Украина ўз фуқаролари олдидаги мажбуриятларини ҳам бажара олмайди.
“Украина молиявий мустақиллигини йўқотди”, - дея таъкидлади Дума спикери.
Жорий йил 24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси саккиз йил давомида Киев расмийлари томонидан зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган. Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0