Шавкат Мирзиёев Драупади Мурмуга табрик йўллади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2022
Oбуна бўлиш
Қутловларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳамкорлик келгусида ҳам дўст халқлар манфаатлари йўлида тараққий этиб боришига ишонч билдирилган.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модини ушбу мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан табриклади.
Қутловларда сўнгги йилларда Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклиги барча устувор соҳаларда изчил кенгайиб бораётгани қайд этилган.
Шунингдек, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳамкорлик келгусида ҳам дўст халқлар манфаатлари йўлида тараққий этиб боришига ишонч билдирилган.
Қолаверса, давлат раҳбари Ҳиндистон халқига тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилади.
Янгиликлар лентаси
0