Россия иттифоқчилари гегемонга бўйин эгмайди - Путин нутқидан асосий фикрлар

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в открытии форума "Армия-2022"
Президент РФ В. Путин принял участие в открытии форума Армия-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2022
Oбуна бўлиш
Владимир Путин Россиянинг хорижий иттифоқдошлари билан муносабатлари ҳақида тўхталиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин "Армия-2022" форумининг очилиш маросимида нутқ сўзлади.
Қуйида президент нутқидан асосий фикрлар:
Россия ва ЛДНР аскарлари махсус операция вақтида ўз бурчларини шараф билан бажармоқдалар, республикаларда тинчлик учун курашмоқдалар. Россия қуролсозлари армияни барча зарур турдаги замонавий қуроллар билан таъминламоқда.
Россиянинг турли қитъаларда кўплаб иттифоқчилари ва ҳамфикрлари бор. Уларнинг раҳбарлари гегемонга бош эгмайдилар. Улар кўп қутбли дунёни ҳимоя қилишга ҳисса қўшадилар. Россия Лотин Америкаси, Осиё ва Африкадаги ҳамкорларини қадрлайди.
Россия Федерацияси ўз иттифоқчиларига турли хил қуролларни таклиф қилишга тайёр: ўқ отиш қуролларидан тортиб зирҳли транспорт воситалари ва артиллерия, авиация ва учувчисиз самолётларгача. Рус қуроллари дунёда ўзининг ишончлилиги ва самарадорлиги билан обрўй қозонган.
"Армия-2022" форуми Россия мудофаа саноатининг янги истиқболли қурол турларини, хусусан, сунъий интеллект, ахборот ва электрон уруш, робототехника ва нишонга аниқ зарба берувчи қуроллар соҳасида яратиш имкониятларини намойиш этди.
Бугунги кунда Россия ишлаб чиқараётган истиқболли қурол намуналари хорижий муқобилларидан ўнлаб йиллар олдинда.
Владимир Путин иттифоқчи ва ҳамкорларни қўшма ҳарбий машғулотларга таклиф қилди. Жумаладан КХШТ ва ШҲТ доирасида.
"АрМИ-2022" - Халқаро армия ўйинлари жанговар маҳорат намойиш этувчи майдонга айланади – бу сафар уларда 37 давлатдан олти минг аскар ва офицер иштирок этмоқда.
Владимир Путин шунингдек тарихни сохталаштириш ва ирқчиликка қарши курашиш уринишларига кескин жавоб бериш зарурлигини эълон қилди. У шунингдек, Бутунжаҳон антифашистик конгресси ишини қўллаб-қувватлади.
Эслатиб ўтамиз, "Армия-2022" - халқаро ҳарбий-техник форуми 15-22 август кунларида Москва вилояти Кубинка аҳоли пунктида жойлашган "Патриот" паркида бўлиб ўтмоқда. Унда Россия ва хорижий давлатлардан 1500 дан ортиқ ҳарбий саноат корхоналари иштирок этмоқда. Кўргазмага 30 мингга яқин одам ташриф буюриши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0