https://sputniknews.uz/20220815/oq-uy-suveren-davlatlarda-olib-borilayotgan-tergovga-aralashmasligi-kerak--zaxarova-27143423.html
Оқ уй суверен давлатларда олиб борилаётган терговга аралашмаслиги керак – Захарова
Оқ уй суверен давлатларда олиб борилаётган терговга аралашмаслиги керак – Захарова
Sputnik Ўзбекистон
Захарова АҚШ президенти матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг Оқ уй Трампдан махфий ҳужжатлар топилиши бўйича терговга аралашмаслиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди. 15.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-15T17:27+0500
2022-08-15T17:27+0500
2022-08-15T17:27+0500
россия
мария захарова
ақш
дональд трамп
жо байден
оқ уй
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/15/26396205_0:0:3377:1901_1920x0_80_0_0_8208ed8974cfaa99ba688dc973db590a.jpg
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари суверен давлатда олиб борилаётган ҳар қандай терговга аралашмаслиги керак. Чунки Оқ уй собиқ президент Дональд Трампнинг терговига аралашмайди. Бу ҳақда бугун Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ўзининг Telegram’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.Шу тариқа Захарова АҚШ президенти матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг Оқ уй Трампдан махфий ҳужжатлар топилиши бўйича терговга аралашмаслиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.Трамп ўтган ҳафта унинг Мар-а-Лагодаги уйида ФҚБ ходимлари томонидан рейд ўтказилганини айтган эди. Собиқ президентнинг қўшимча қилишича, ФҚБ ходимлари тинтувлар чоғида ҳеч кимга, жумладан, адвокатларга ҳам рухсат бермаган.“Wall Street Journal”нинг ёзишича, собиқ президентнинг мулкида тинтув ўтказиш чоғида ФҚБ ходимлари 11 та махфий ҳужжатлар тўпламини, шунингдек, ҳужжатлар, фотосуратлар ва эслатмалар солинган 20 га яқин қутиларни олиб қўйган. Мусодара қилинган ҳужжатлар орасида Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Рожер Стоуннинг авф этилиши ҳақидаги фармон ҳам бор эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/15/26396205_179:0:2910:2048_1920x0_80_0_0_4e8e6a43da07f3468c3a227799505dd5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, мария захарова, ақш, дональд трамп, жо байден, оқ уй
россия, мария захарова, ақш, дональд трамп, жо байден, оқ уй
Оқ уй суверен давлатларда олиб борилаётган терговга аралашмаслиги керак – Захарова
Захарова АҚШ президенти матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг Оқ уй Трампдан махфий ҳужжатлар топилиши бўйича терговга аралашмаслиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари суверен давлатда олиб борилаётган ҳар қандай терговга аралашмаслиги керак. Чунки Оқ уй собиқ президент Дональд Трампнинг терговига аралашмайди. Бу ҳақда бугун Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ўзининг
Telegram’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.
Шу тариқа Захарова АҚШ президенти матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг Оқ уй Трампдан махфий ҳужжатлар топилиши бўйича терговга аралашмаслиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
“Унда нега у бошқа терговларга аралашади? Оқ уй ва Давлат департаменти бошқа суверен давлатларда олиб борилаётган терговга аралашмаслиги керак, чунки Америка терговларига ҳеч ким аралашмайди”, - деди Захарова.
Трамп ўтган ҳафта унинг Мар-а-Лагодаги уйида ФҚБ ходимлари томонидан рейд ўтказилганини айтган эди. Собиқ президентнинг қўшимча қилишича, ФҚБ ходимлари тинтувлар чоғида ҳеч кимга, жумладан, адвокатларга ҳам рухсат бермаган.
“Wall Street Journal”нинг ёзишича, собиқ президентнинг мулкида тинтув ўтказиш чоғида ФҚБ ходимлари 11 та махфий ҳужжатлар тўпламини, шунингдек, ҳужжатлар, фотосуратлар ва эслатмалар солинган 20 га яқин қутиларни олиб қўйган. Мусодара қилинган ҳужжатлар орасида Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Рожер Стоуннинг авф этилиши ҳақидаги фармон ҳам бор эди.