Кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш тақиқланади

© Sputnik / Андрей Попов / Медиабанкка ўтишЖилой дом
Жилой дом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2022
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади. Бу президент имзолаган "Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонда кўзда тутилган.
2023 йил 1 январгача аҳолини унинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловлар бўйича қарздорлиги ҳақида фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни юритиш биллинг тизими орқали хабардор қилиш тизими жорий этилади.
2022 йил 1 октябргача аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловларни барча мавжуд тўлов тизимлари орқали амалга ошириш имконияти яратилади.
2022 йил 1 ноябргача қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ва "Хорижга чиқиш паспорти" ахборот тизими билан интеграция қилиниши таъминланади.
Фармонга кўра, тадбиркорлик субъектлари — санитар тозалаш корхоналаридан (давлат унитар корхоналари бундан мустасно) ундириладиган қуйидаги мажбурий тўловлар бекор қилинади:
Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасига санитар тозалаш хизматларини кўрсатганлик учун ундириладиган тўловлардан 5 фоиз миқдоридаги ажратмалар;
санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказларига санитар тозалаш хизматларини кўрсатганлик учун ундириладиган тўловлардан 5 фоиз миқдоридаги ажратмалар.
2026 йил 1 январгача асосий фаолияти чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари учун ушбу фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари) ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида қўлланилади.
Қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган давлат корхоналари ҳисобидаги махсус автотранспортлар ва техникаларини давлат-хусусий шериклик асосида хусусий шерикка бериш муддати 7 йилдан 10 йилга ҳамда бир йиллик имтиёзли давр билан узайтирилади.
Кичик тадбиркорлик субъектлари бўлган санитар тозалаш корхоналарига:
- инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида банкларнинг миллий валютада ажратиладиган кредитлари бўйича 50 фоизгача (50 фоиз ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар;
- 2024 йил 1 январгача инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида банкларнинг миллий валютада ажратиладиган, умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредитлари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача "2+1" тамойили асосида компенсациялар тақдим этилади.
Янгиликлар лентаси
0