https://sputniknews.uz/20220815/garb-ukraina-ortiga-pichoq-urishi-mumkin--the-guardian--27148987.html
Ғарб Украина “ортига пичоқ уриши” мумкин – “The Guardian”
Ғарб Украина “ортига пичоқ уриши” мумкин – “The Guardian”
Sputnik Ўзбекистон
Тисдаллнинг фикрича, Қўшма Штатлар Россия билан уруш қилмасликдан хавотирда, Лондон эса “Вашингтоннинг жанг қилишдан бош тортиши ортида яширинмоқда”. 15.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-15T18:55+0500
2022-08-15T18:55+0500
2023-04-05T18:38+0500
дунёда
европа
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/07/23828656_0:124:3202:1925_1920x0_80_0_0_559d5c42f41d3bfb3ff041b5fad46b57.jpg
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Энергия ва озиқ-овқат нархларининг ошиши оқибатларидан ваҳимага тушган Европа шу қишнинг ўзида Украинага хиёнаткор зарба бериши мумкин. Бу ҳақда Саймон Тисдалл “The Guardian” газетаси учун ёзган.Журналист шунингдек, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасснинг апрель ойидаги нутқини алдамчи деб атаган, чунки у Россиядан Қримдан чиқиб кетишни ва 2014 йилгача мавжуд бўлган чегараларга чекинишни талаб қилган.Тисдаллнинг фикрича, аслида Қўшма Штатлар фақат Россия билан уруш қилмасликдан хавотирда, Лондон эса “Вашингтоннинг жанг қилишдан бош тортиши ортида яширинмоқда”. Муаллифга кўра, бошқа Европа давлатлари ҳам ўзини шундай тутмоқда: Германия, Франция ва Италия.Унинг хулосасига кўра, ЕИ қайсидир нуқтада Украинани Европанинг иқтисодий оғриғини енгиллаштириш учун Россия билан вақтинчалик тинчлик битимини имзолашга мажбур қилиши мумкин.Жорий йил 24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси саккиз йил давомида Киев расмийлари томонидан зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган. Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
европа
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/07/23828656_237:0:2966:2047_1920x0_80_0_0_00ecbcb356ad24ab7a8a455bdd463564.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, европа, украина, россия
дунёда, европа, украина, россия
Ғарб Украина “ортига пичоқ уриши” мумкин – “The Guardian”
18:55 15.08.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Тисдаллнинг фикрича, Қўшма Штатлар Россия билан уруш қилмасликдан хавотирда, Лондон эса “Вашингтоннинг жанг қилишдан бош тортиши ортида яширинмоқда”.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Энергия ва озиқ-овқат нархларининг ошиши оқибатларидан ваҳимага тушган Европа шу қишнинг ўзида Украинага хиёнаткор зарба бериши мумкин. Бу ҳақда Саймон Тисдалл “The Guardian” газетаси учун
ёзган. “Ҳозир ноқулай, ҳатто ташвишли савол туғилмоқда: украиналиклар бу қишда орқадан пичоқ уришларига тайёр бўлиши керакми?”, дейди у.
Журналист шунингдек, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасснинг апрель ойидаги нутқини алдамчи деб атаган, чунки у Россиядан Қримдан чиқиб кетишни ва 2014 йилгача мавжуд бўлган чегараларга чекинишни талаб қилган.
“Трасс ақлдан озган генералиссимусга ўхшаб, “Биз Россияни Украинадан фаолроқ равишда сиқиб чиқаришда давом этамиз” деб ваъда берди. “Биз” бу ким?” деб ёзади кузатувчи.
Тисдаллнинг фикрича, аслида Қўшма Штатлар фақат Россия билан уруш қилмасликдан хавотирда, Лондон эса “Вашингтоннинг жанг қилишдан бош тортиши ортида яширинмоқда”. Муаллифга кўра, бошқа Европа давлатлари ҳам ўзини шундай тутмоқда: Германия, Франция ва Италия.
Унинг хулосасига кўра, ЕИ қайсидир нуқтада Украинани Европанинг иқтисодий оғриғини енгиллаштириш учун Россия билан вақтинчалик тинчлик битимини имзолашга мажбур қилиши мумкин.
Жорий йил 24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси саккиз йил давомида Киев расмийлари томонидан зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган. Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.