Афғонистоннинг собиқ президенти нима учун қочиб кетганини тушунтирди

© AFP 2023 / SAJJAD HUSSAINПрезидент Афганистана Ашраф Гани
Президент Афганистана Ашраф Гани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2022
Oбуна бўлиш
Афғонистон собиқ президентининг сўзларига кўра, дастлаб у мамлакатни тарк этиш ниятида бўлмаган.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани бир йил аввал “Толибон”* томонидан мамлакат президенти камситилиши ва янги ҳукуматни қонунийлаштирадиган ҳужжат имзолашга мажбурланишига йўл қўймаслик учун Афғонистондан қочиб кетган. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.
“Толибон”* ўтган йилнинг 15 августида Кобулга кириб, Афғонистонни назорат остига олди. Шундан сўнг мамлакатни тарк этган Ғани тўсатдан кетиб қолгани учун танқид қилинди.

“Кетишимга сабаб, мен “Толибон”* ва уларнинг тарафдорларига Афғонистон президентини яна бир бор ҳақорат қилиш ва ҳукуматнинг қонунийлиги ҳақидаги ҳужжатни имзолашга мажбур қилиш завқини беришни истамаганим эди. Мен ҳеч қачон қўрқмаганман”, - деди Ғани CNN телеканалига берган интервьюсида.

Афғонистон собиқ президентининг сўзларига кўра, дастлаб у мамлакатни тарк этиш ниятида бўлмаган. Ғани кетаётганда паспорти ёнида бўлган-бўлмагани ҳақидаги саволга ҳам рад жавобини берган. У, шунингдек, катта миқдорда пул олиб қочиб кетгани ҳақидаги хабарларни рад этган.
2021 йил август ойи бошида “Толибон”* афғон ҳукумат кучларига қарши ҳужумни кучайтириб, 15 август куни Кобулга кириб келди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди. Август ойининг сўнгги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонлар оммавий эвакуация қилинган эди. 31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий иштирокига якун ясади.
* Ҳаракат террорчилик фаолияти учун БМТ санкцияси остида
Янгиликлар лентаси
0