Тошкентдаги бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчилар рақибларини “ер тишлатишди” - видео

© Пресс-служба НОК Узбекистана Шахобиддин Зоиров
 Шахобиддин Зоиров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2022
Oбуна бўлиш
Шаҳобиддин Зоиров Тошкентда ўтган бокс оқшомида рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Тошкентдаги "Humo Arena"да бокс оқшоми ташкил этилди. Унда ўзбекистонлик боксчилар муваффақиятли чиқиш қилишди.
Фаолиятини профессионал боксда давом эттираётган Шаҳобиддин Зоиров Никарагуа вакили Лариос Жерсон билан тўқнашди. Зоиров биринчи раунднинг дастлабки сонияларидаёқ рақибининг жағ қисмига кучли зарба йўллади. Бу зарба Лариоснинг нокаут ҳолатига тушиши учун етарли бўлди.
Шу тариқа Зоиров проф боксдаги 5-ғалабасини қўлга киритди.
Фазлиддин Ғоибназаровга венесуэлалик Парра Жейдер рақиблик қилди. Ғоибназаров ҳам биринчи раунддаёқ рақибини нокаут ҳолатига туширди.
Шу тариқа икки йиллик танаффусдан кейин рингга қайтган Рио—2016 Олимпиадаси ғолиби Ғоибназаров проф боксдаги 10-ғалабасини тантана қилди.
Мазкур бокс оқшомида Миразизбек Мирзахалилов ва Лазизбек Муллажонов ҳам рингга чиқиб, нокаут билан ғалабага эришди.
Янгиликлар лентаси
0