Ростов вилояти губернатори: Ўзбекистон муҳим стратегик ҳамкор

© "Дунё" ААРостов-Дон шаҳрида Ўзбекистон билан минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистон билан минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бош консули ва Россиянинг Ростов вилояти губернатори ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Ўзбекистон бош консули Бурхон Алиқулов Россиянинг Ростов вилояти губернатори Василий Голубев билан учрашди.
“Дунё” АА хабарига кўра, учрашувда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.
“Ўзбекистон муҳим стратегик ҳамкор. Сўнгги йилларда биз ҳамкорликнинг суръатини, яхши натижасини кўрдик ва муносабатларимизни ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжудлигини аниқ тушунамиз”, - деди Василий Голубев.
Ростов вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, машинасозлик, металлургия ва кўмир саноати, шунингдек, шамол энергияси бўйича Россиянинг энг йирик субъектларидан бири ҳисобланади.
Суҳбат чоғида Голубев бу йил экиш ишлари юқори даражада ташкил этилгани ва маҳаллий “Ростсельмаш” заводида ишлаб чиқарилган ўрим-йиғим ускуналари билан яхши жиҳозланганлик туфайли вилоятда рекорд даражадаги 14,6 миллион тонна ғалла ҳосили йиғиб олинганини таъкидлади.
Минтақада фуқаролик ва мудофаа мақсадларига мўлжалланган транспорт ва ускуналар ишлаб чиқариш ҳам ижобий ривожланмоқда. Хусусан, вертолётлар, электровозлар, қозонхоналар, шамол электр станциялари, бошқа соҳалар учун пўлат миноралар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Товар-хом ашё биржаси Россияда савдо майдончаларини очди
Ўзбекистон сўнгги йилларда кўплаб мамлакатлар, жумладан, Россия билан кўп қиррали амалий ҳамкорликни жадал ривожлантирмоқда. 2022 йил январь-июнь ойларида Россия билан ташқи савдо айланмаси 4,65 млрд долларни ёки 58 фоизни ташкил этди. Ўзаро товар айирбошлаш 32 фоизга ошган. Қўшма Лойиҳа офисининг фаолияти доирасида қарийб 40 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинув йўналишида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0