Россия ва Туркия муносабатлари Ғарб ғазабини қўзғатмоқда – NYT

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Турции Р. Эрдоганом в Сочи
Президент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Турции Р. Эрдоганом в Сочи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2022
Oбуна бўлиш
Туркия Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини қўллаб-қувватлашдан бош тортган ва санкция остидаги Россия банклари билан ишлаш усулларини изламоқда.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Режеп Таййип Эрдоғаннинг ҳамкорлиги Ғарб мамлакатларининг ғазабини қўзғатмоқда. Бу ҳақда “The New York Times” газета ёзмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, чақириқлар икки давлат раҳбарларини ҳар қачонгидан ҳам кўра яқинлаштирган ва ҳозир бу шерикчилик “ўзаро манфаатли”дир.
“New York Times” маълумотларига кўра, бундай муносабатлар Эрдоғаннинг НАТО бўйича иттифоқдошларига хуш келмаяпти, чунки Туркия Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини қўллаб-қувватлашдан бош тортган ва санкция остидаги Россия банклари билан ишлаш усулларини изламоқда.
5 август куни Путин ва Эрдоған Сочида музокаралар ўтказган эди. Унда ҳам икки томонлама, ҳам халқаро масалалар муҳокама қилинган.
ЕИ Россия ва Туркиянинг ўзаро яқинлашишидан хавотирда – ОАВ
Янгиликлар лентаси
0