https://sputniknews.uz/20220814/rossiya-kompaniyalari-ozbekistonda-dori-darmon-ishlab-chiqaradi-27112607.html
Россия компаниялари Ўзбекистонда дори-дармон ишлаб чиқаради
Россия компаниялари Ўзбекистонда дори-дармон ишлаб чиқаради
Sputnik Ўзбекистон
Россия компаниялари билан мамлакатда ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармонларни ишлаб чиқариш бўйича аллақачон бир қатор шартномалар имзоланган. 14.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-14T18:57+0500
2022-08-14T18:57+0500
2023-04-05T18:38+0500
иқтисод
ўзбекистон
дори
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0d/27102514_0:370:961:910_1920x0_80_0_0_fb1271bca3d4d3998e8450fb890ce35c.jpg
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Россия компаниялари Ўзбекистонда дори-дармон ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостевнинг “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерига ташрифи чоғида маълум бўлди, деб хабар берди Sputnik мухбири.Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва “Tashkent Pharma Park” раҳбарияти билан учрашув доирасида Россия компаниялари билан мамлакатда ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармонларни ишлаб чиқариш бўйича аллақачон бир қатор шартномалар имзоланганлиги қайд этилди.Томонлар Россия тиббиёт олийгоҳларини Фармацевтика техник университетидаги ўзбекистонлик мутахассислар учун таълим дастурларини ишлаб чиқишга жалб қилишни ҳам муҳокама қилишди."Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган. Унинг вазифаларидан бири инновацион ва юқори сифатли дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий рақобатбардош ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун, шу жумладан хорижий фармацевтика компанияларининг инвестициялари ва илғор технологияларини жалб қилиш.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0d/27102514_0:280:961:1000_1920x0_80_0_0_739dc2e160b9ccee58f223765cbadac5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, дори, россия
иқтисод, ўзбекистон, дори, россия
Россия компаниялари Ўзбекистонда дори-дармон ишлаб чиқаради
18:57 14.08.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Россия компаниялари билан мамлакатда ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармонларни ишлаб чиқариш бўйича аллақачон бир қатор шартномалар имзоланган.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Россия компаниялари Ўзбекистонда дори-дармон ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостевнинг “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерига ташрифи чоғида маълум бўлди, деб хабар берди
Sputnik мухбири.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва “Tashkent Pharma Park” раҳбарияти билан учрашув доирасида Россия компаниялари билан мамлакатда ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармонларни ишлаб чиқариш бўйича аллақачон бир қатор шартномалар имзоланганлиги қайд этилди.
Томонлар Россия тиббиёт олийгоҳларини Фармацевтика техник университетидаги ўзбекистонлик мутахассислар учун таълим дастурларини ишлаб чиқишга жалб қилишни ҳам муҳокама қилишди.
"Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган. Унинг вазифаларидан бири инновацион ва юқори сифатли дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий рақобатбардош ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун, шу жумладан хорижий фармацевтика компанияларининг инвестициялари ва илғор технологияларини жалб қилиш.