Ўзбекистонликлар учун Жанубий Кореяга боришда виза бекор бўлиши рад этилди

© Sputnik / Владимир АстапковичФлаг Республики Кореи, архивное фото
Флаг Республики Кореи, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2022
Oбуна бўлиш
Меҳнат вазирлиги ўзбекистонликлар учун Жанубий Кореяга боришда виза бекор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабар асоссиз эканини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Айрим Telegram каналларда ўзбекистонликлар учун Жанубий Кореяга боришда виза бекор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги буни рад этди.
“Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги блогер ва интернет фаолларидан бундай асоссиз хабарларни тарқатмасликни сўрайди ва вазирлик логотиплари туширилган расмлардан фойдаланмасликни маслаҳат беради”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистон фуқаролари Россиядан ташқари Жанубий Кореяда ҳам вақтинча меҳнат қилади. Россиядан фарқли ўлароқ Кореяга ишга бориш учун ўзбекистонликлардан виза талаб қилинади. Қолаверса, улар UBT-EPS-Topik тест синовларини топширишлари керак.

Мавзуга оид:

Нима учун санкцияларга қарамасдан Россияда меҳнат муҳожирлари сони кўпаймоқда?
Россияга “оргнабор” доирасида келаётган ўзбекистонлик мигрантлар сони кўпайиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0