Ўзбекистонда Тожикистоннинг йирик банкларидан бири ваколатхона очади

© Sputnik / Амир ИсаевОриёнбанк в Душанбе
Ориёнбанк в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий банки "Ориёнбанк" (Тожикистон) ваколатхонасини аккредитациядан ўтказди.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Ўзбекистонда Тожикистоннинг "Ориёнбанк" ваколатхонаси иш бошлайди. Марказий банк бошқарувининг қарорига мувофиқ банк ваколатхонаси аккредитация қилинди.
Бу Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган биринчи Тожикистон банкидир. Банкнинг мамлакатда ишлаш учун рухсатномаси 2025 йил 10 августгача амал қилади. Маълумотларга кўра, Давлатзод Умед ваколатхонанинг Ўзбекистондаги раҳбари этиб тайинланган.
Маълумот учун, "Ориёнбанк" Тожикистонда ташкил этилган дастлабки йирик банклардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда 30 дан ортиқ филиаллари мавжуд бўлиб, 10 дан ортик молиявий хизматларни тақдим этади. Банк активлари 270 млн доллардан ошиқроқ.
Янгиликлар лентаси
0