https://sputniknews.uz/20220814/bolalarning-burni-nega-tez-tez-qonaydi-27122275.html
Болаларнинг бурни нега тез-тез қонайди?
Болаларнинг бурни нега тез-тез қонайди?
Sputnik Ўзбекистон
Кичик ёшли фарзандининг тез-тез бурни қонашидан ҳар қандай ота-она ташвишга тушиши аниқ. Хўш, бу нима билан боғлиқ? Унинг келиб чиқиш сабаблари қандай? 14.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-14T21:55+0500
2022-08-14T21:55+0500
2022-08-14T21:55+0500
бу қизиқ
шифокорлар тавсияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/19/21522767_0:99:1921:1179_1920x0_80_0_0_fb0d60067b64615e839f201c769b135d.jpg
Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази олий тоифали шифокори Назокат Орипова болаларнинг тез-тез бурни қонашига нима сабаб бўлишини айтди.Шифокорнинг сўзларига кўра, бурун қонаши қон кетиши билан кечувчи касалликлар орасида юқори ўринда туради. Айниқса, бу ҳолат катталарга нисбатан ёш болаларда 4-5 марта кўп учрайди. Сабаби уларнинг бурун шиллиқ қавати жуда нозик бўлиб, қон томирлари нисбатан юзада жойлашган. Шу боис арзимас таъсир туфайли ҳам уларда тез-тез бурун қонайди.Бу ҳолатнинг бирламчи шакллари кутилмаганда ёки буруннинг енгил жароҳатидан кейин бошланади. Унга эса кўпинча бурун ичининг шикастланиши сабаб бўлиб, ҳаттоки, бола уни енгилгина кавлагани учун ҳам шиллиқ қават лат ейиши мумкин. Қолаверса, ушбу аъзо ичига ёт жисм кириб қолганда ҳам шу ҳолат кузатилади.Бундан ташқари, грипп, аденовируслар, қизилча ва қизамиқ каби вирусли ҳамда бактериал хасталикларда болаларнинг бурун шиллиқ қавати заифлашиб, қон кетади.Тумов ва бурун учун мўлжалланган препаратлардан ҳаддан ортиқ кўп фойдаланилганда ҳам бу каби ҳолат қайд этилиши мумкин. Шунингдек, гепатит, оғир анемия, бурун ва буйрак хасталиклари, офтоб уриши, қаттиқ таъсирланиш, оғиз бўшлиғидаги турли ўсмалар (полип, ангиома), анатомик ўзига хослик (бурун ўрта деворининг қийшиқлиги), иссиқ ва қуруқ ҳаво, юрак-қон-томир касалликлари ва яна бир қанча омиллар сабаб бўлади.Орипова энг ёмони, бурун қонаши унинг ивиш хусусиятини ўзгартириб юборувчи гемофилия, гемобластоз, тромбоцитопатия каби хавфли хасталиклар аломати бўлиш ҳам мумкин эканини таъкидлади.Агар болада бу ҳолат ҳеч бир сабабсиз тез-тез кузатилаётган бўлса, уни педиатр, гематолог, ЛОР, онколог, иммунолог ёки эндокринолог кўригидан ўтказиб, аниқ ташхис қўйиш ва даволаш лозим. Шифокор, аввало, беморнинг бурун бўшлиғини текшириб, унда ёт жисм, хавфли ва хавфсиз ўсма, полип бор-йўқлигини аниқлайди. Шунингдек, қон таҳлили орқали унинг ивиш хусусияти, тромбоцитлар миқдори текширилади.“Тавсия шуки, боланинг бурни қонаганда зинҳор бошни орқага ташлаш мумкин эмас. Унинг оқишини тўхтатиш учун бурун соҳасига муздек грелка ёки муз бўлагини матога ўраб қўйиш мақсадга мувофиқ. Пахтадан тиқинлар ясаб, бурун катакларига жойлаштириш ҳам яхши самара беради”, - дея хулоса қилди мутахассис.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/19/21522767_108:0:1811:1277_1920x0_80_0_0_f82a5893f2f289ea82ad41481ab848ec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шифокорлар тавсияси
Болаларнинг бурни нега тез-тез қонайди?
Кичик ёшли фарзандининг тез-тез бурни қонашидан ҳар қандай ота-она ташвишга тушиши аниқ. Хўш, бу нима билан боғлиқ? Унинг келиб чиқиш сабаблари қандай?
Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази олий тоифали шифокори Назокат Орипова болаларнинг тез-тез бурни қонашига нима сабаб бўлишини айтди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, бурун қонаши қон кетиши билан кечувчи касалликлар орасида юқори ўринда туради. Айниқса, бу ҳолат катталарга нисбатан ёш болаларда 4-5 марта кўп учрайди. Сабаби уларнинг бурун шиллиқ қавати жуда нозик бўлиб, қон томирлари нисбатан юзада жойлашган. Шу боис арзимас таъсир туфайли ҳам уларда тез-тез бурун қонайди.
Бу ҳолатнинг бирламчи шакллари кутилмаганда ёки буруннинг енгил жароҳатидан кейин бошланади. Унга эса кўпинча бурун ичининг шикастланиши сабаб бўлиб, ҳаттоки, бола уни енгилгина кавлагани учун ҳам шиллиқ қават лат ейиши мумкин. Қолаверса, ушбу аъзо ичига ёт жисм кириб қолганда ҳам шу ҳолат кузатилади.
Бундан ташқари, грипп, аденовируслар, қизилча ва қизамиқ каби вирусли ҳамда бактериал хасталикларда болаларнинг бурун шиллиқ қавати заифлашиб, қон кетади.
Тумов ва бурун учун мўлжалланган препаратлардан ҳаддан ортиқ кўп фойдаланилганда ҳам бу каби ҳолат қайд этилиши мумкин. Шунингдек, гепатит, оғир анемия, бурун ва буйрак хасталиклари, офтоб уриши, қаттиқ таъсирланиш, оғиз бўшлиғидаги турли ўсмалар (полип, ангиома), анатомик ўзига хослик (бурун ўрта деворининг қийшиқлиги), иссиқ ва қуруқ ҳаво, юрак-қон-томир касалликлари ва яна бир қанча омиллар сабаб бўлади.
Орипова энг ёмони, бурун қонаши унинг ивиш хусусиятини ўзгартириб юборувчи гемофилия, гемобластоз, тромбоцитопатия каби хавфли хасталиклар аломати бўлиш ҳам мумкин эканини таъкидлади.
Агар болада бу ҳолат ҳеч бир сабабсиз тез-тез кузатилаётган бўлса, уни педиатр, гематолог, ЛОР, онколог, иммунолог ёки эндокринолог кўригидан ўтказиб, аниқ ташхис қўйиш ва даволаш лозим. Шифокор, аввало, беморнинг бурун бўшлиғини текшириб, унда ёт жисм, хавфли ва хавфсиз ўсма, полип бор-йўқлигини аниқлайди. Шунингдек, қон таҳлили орқали унинг ивиш хусусияти, тромбоцитлар миқдори текширилади.
“Тавсия шуки, боланинг бурни қонаганда зинҳор бошни орқага ташлаш мумкин эмас. Унинг оқишини тўхтатиш учун бурун соҳасига муздек грелка ёки муз бўлагини матога ўраб қўйиш мақсадга мувофиқ. Пахтадан тиқинлар ясаб, бурун катакларига жойлаштириш ҳам яхши самара беради”, -
дея хулоса қилди мутахассис.