Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Медведев Европа АЭСларида ҳам "бахтсиз ҳодисалар" бўлиши мумкинлигини эслатиб қўйди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишЗампред Совбеза РФ Д. Медведев
Зампред Совбеза РФ Д. Медведев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2022
Oбуна бўлиш
Энг мудҳиш ишлар амалга ошиши мумкин бўлган ҳолатда, бунинг "оқибатлари" Европа учун қимматга тушишини эслатиб қўйиш керак.
ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Запорожье атом электр станциясининг ўққа тутилишига ва Киевнинг баҳоналарига муносабат билдирди.
“Дастлаб улар бу Россия, дейишга уриниб кўришди, лекин бунга БМТ ва ҳатто Ғарбнинг аҳмоқ русофоб жамоатчилиги ҳам ишонмади. Кейин бу "тасодифан содир бўлади, аслида биз буни хоҳламагандик" деган изоҳлар пайдо бўлди.

Агар бу ўққа тутишлар тасодифий бўлса, унда Европада ҳам атом станциялари борлигини ва уларда ҳам тасодифий “ҳалокатлар содир бўлиши мумкинлиги” эслатиб қўймоқчиман - деди Медведев.

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосарининг ушбу гапларини айрим юраги тоза тўстлар нотўғри йўл деб тушунишлари мумкин, лекин бугунги мавжуд шароитда - бу ягона йўл, деб ёзади RT нашри.
Чунки Европа ҳозир ўзини гўёки ҳеч нарсани сезмаётгандек қилиб кўрсатишни маъқул кўрмоқда. Ваҳоланки уларнинг Украинани бундай ҳаракатларни тўхтатишга мажбурлаш имкони бор. Энг мудҳиш сценарий амалга ошиши мумкин бўлган ҳолатда, бунинг "оқибатлари" Европа учун қимматга тушишини эслатиб қўйиш керак, холос.
Бу гаплардан сўнг Европа айюҳаннос солиб қичқириши ва даҳшатли жазолар билан таҳдид қила бошлашига биз аллақачон бефарқ бўлиб қолганмиз. Биз шунчаки мумкин бўлган ядровий фожеанинг олдини олиш ҳақида гапиряпмиз. Киевга таъсир ўтказадиганлар ўз имконидан фойдаланмаса - уларни мажбурлаш керак.
Лекин энг ишончли йўли, бу - Запорожье вилояти ҳудудини тўлиқ эгаллаб олиш бўлади. Бу ҳақда шу кунгача орттирган тажрибамиў тўғридан-тўғри гапирмоқда: Украина аскарлари бирор нарсага ўқ узиши мумкин бўлса, улар унга ўқ узадилар. Уларни ё чекинишга мажбур қилиш керак ёки бўлмаса артиллерия самолётларимиз томонидан ерга кўмиб ташлаганда тўхтайди.
Янгиликлар лентаси
0