АрМИ-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
АРМИ-2022
АРМИ - 2022: VIII Халқаро армия ўйинлари, 13-27 август, 2022 йил.

АРМИ-2022: Ўзбекистон жамоасининг танк биатлонида иштироки бошланди - видео

© Министерство обороны УзбекистанаУзбекские танкисты испытали танки перед соревнованием
Узбекские танкисты испытали танки перед соревнованием - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон жамоаси иштирокидаги пойга Москва вақти билан соат 12:00да (Ўзбекистонда 14:00) бошланади.
ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Москва вилояти Алабино полигонида АрМИ-2022 халқаро ҳарбий армия ўйинлари доирасида бўлиб ўтаётган "Танк биатлони" мусобақасида Ўзбекистон жамоаси бугун ўз иштирокини бошлайди.
Танк биатлони мусобақасининг биринчи бўлими - "Индивидуал пойга” 13 август куни бошланади. Унинг биринчи дивизионида иштирок этаётган Ўзбекистон жамоаси Венесуэла, Вьетнам ва Қозоғистон жамоаларига билан беллашувга киришади.
Ўзбекистон жамоаси иштирокидаги пойга Москва вақти билан соат 12:00да (Ўзбекистонда 14:00) бошланди. Ушбу пойга онлайн трансляцияларини Россия Мудофаа вазирлиги ва "Звезда" телеканали саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.
Бу йил Танк биатлони мусобақасида жами 21 та жамоа иштирок этмоқда. Улар ўтган 2021 йилдаги мусобақа натижаларига кўра икки дивизионга бўлинган.
Биринчи дивизионга 10 та жамоа кирди: Озарбайжон, Беларус, Венесуэла, Ветнам, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Мўғулистон, Россия ва Ўзбекистон.
Иккинчи дивизионда Абхазия, Арманистон, Зимбабве, Эрон, Лаос, Мали, Мянма, Сурия, Судан, Тожикистон ва Жанубий Осетия терма жамоалари куч синашади.
Якуний эстафета ўйинларининг ёпилиш куни, 27 август куни Алабино полигонида бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0