https://sputniknews.uz/20220812/ozbekistonda-qr-kod-orqali-tezkor-tolovlar-ommviylashmoqda---markaziy-bank-27082459.html
Ўзбекистонда QR-код орқали тўловлар оммавийлашмоқда - Марказий банк
Ўзбекистонда QR-код орқали тўловлар оммавийлашмоқда - Марказий банк
Sputnik Ўзбекистон
2022 йил 1 июнь ҳолатига катта ёшли аҳолининг 66,4 фоизи банк ҳисобварақларига эга - Марказий банк. 12.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-12T20:54+0500
2022-08-12T20:54+0500
2022-08-12T21:10+0500
иқтисод
марказий банк
тўлов
мобил илова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0c/27082592_0:0:999:563_1920x0_80_0_0_061f7a89a66d33b844fa8a8b3aa351d6.jpg
ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Ўзбекистонда кўра мобил илова ва QR-кодлар орқали амалга оширилаётган тўловлар оммавийлашмоқда. Бу ҳақида Марказий банкда журналистлар ва блогерлар билан медиа-мулоқотда маълум қилди. Таҳлиллар мамлакатимизда банк картаси ва тўлов терминалидан бевосита фойдаланмасдан, етказилган товар ва кўрсатилган хизматлар учун мобил илова дастурлари ёрдамида QR-код орқали тезкор тўловларни амалга ошириш оммалашиб бораётганини кўрсатмоқда, дейилади хабарда.Шунингдек Марказий банк, катта ёшли аҳолининг ярмидан кўп банк ҳисобварақаларига эга эканини ҳам айтиб ўтди. 2022 йил 12 августда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида соҳавий медиа-мактаблар доирасида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун “Молиявий хизматлар кўрсатишда замонавий янги тизим – афзаллик ва имкониятлар” мавзусида медиа-мулоқот ташкил этилди.Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олиб, мавзу юзасидан ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0c/27082592_77:0:937:645_1920x0_80_0_0_a9592d2b32f3469adac315b0c42fa70e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, марказий банк, тўлов, мобил илова
иқтисод, марказий банк, тўлов, мобил илова
Ўзбекистонда QR-код орқали тўловлар оммавийлашмоқда - Марказий банк
20:54 12.08.2022 (янгиланди: 21:10 12.08.2022) 2022 йил 1 июнь ҳолатига катта ёшли аҳолининг 66,4 фоизи банк ҳисобварақларига эга - Марказий банк.
ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Ўзбекистонда кўра мобил илова ва QR-кодлар орқали амалга оширилаётган тўловлар оммавийлашмоқда. Бу ҳақида Марказий банкда журналистлар ва блогерлар билан медиа-мулоқотда маълум қилди.
Таҳлиллар мамлакатимизда банк картаси ва тўлов терминалидан бевосита фойдаланмасдан, етказилган товар ва кўрсатилган хизматлар учун мобил илова дастурлари ёрдамида QR-код орқали тезкор тўловларни амалга ошириш оммалашиб бораётганини кўрсатмоқда, дейилади хабарда.
Хусусан, 2021 йилда “QR-online” ахборот тизими томонидан тадбиркорлик субъектларига тақдим қилинган QR-кодлар сони 2020 йилга нисбатан қарийб 1,5 баробарга ортиб, 92 минг донага етди.
Шунингдек Марказий банк, катта ёшли аҳолининг ярмидан кўп банк ҳисобварақаларига эга эканини ҳам айтиб ўтди.
Банк депозитлари миллий ахборотлар базасидаги маълумотларга кўра, 2022 йил 1 июнь ҳолатига катта ёшли аҳолининг 66,4 фоизи банк ҳисобварақларига эга, - дейилади хабарда.
2022 йил 12 августда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида соҳавий медиа-мактаблар доирасида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун “Молиявий хизматлар кўрсатишда замонавий янги тизим – афзаллик ва имкониятлар” мавзусида медиа-мулоқот ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олиб, мавзу юзасидан ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.