https://sputniknews.uz/20220812/bitta-vitamin-etishmasligi-qol-qaltirashiga-olib-kelishi-mumkin-27083162.html
Битта витамин етишмаслиги қўл қалтирашига олиб келиши мумкин
Битта витамин етишмаслиги қўл қалтирашига олиб келиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Диетолог айтишига кўра, В6 витамини етишмаслиги қўлларнинг қалтирашига олиб келиши мумкин. 12.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-12T22:35+0500
2022-08-12T22:35+0500
2022-08-12T22:35+0500
бу қизиқ
фойдали маҳсулотлар
витамин
соғлиқ
доктор маслаҳати
шифокорлар тавсияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1d/15893441_0:54:1920:1134_1920x0_80_0_0_2ab0ec40de6486368aefdde6d988c99d.jpg
Диетолог Жанел Онер Саяр Turkiye нашрига организмда В6 витамини етишмаслиги оқибатлари ҳақида ҳикоя қилиб берди.Шунингдек, иммун тизими заифлашади, юқумли касалликларга чалиниш хавфи ортади. Қўл, оёқ, бармоқлар увишиши ва игна санчгандек оғриши мумкин. Болаларда - ташвишланиш, кайфият тушиши, ҳомиладор аёлларда - эрталаб кучли кўнгил айниш, шунингдек, когнитив муаммолар, масалан чалкашлик, диққатни жамлашда қийинчилик, унутувчанлик пайдо бўлиши мумкин”, — дея эксперт сўзларини келтиради нашр.Диетологнинг таъкидлашича, В6 витамини тухум оқи, дуккаклилар, соя, ёнғоқлар, донлар, бойитилган донларда мавжуд. Унинг айтишича, бу микроэлемент астма, аутизм, юрак-қон томир касалликлари, карпал туннель синдроми, диабет, эпилепция, депрессия, буйрак тошлари ва остеопороз, шунингдек, ҳомиладорлик билан боғлиқ кўнгил айниши ва қайт қилишни олдини олиш учун фойдалидир.Онер Саяр В6 витамини ёруғлик ва иссиқликка сезгир бўлиб, ультрабинафша нурлар ва иссиқлик билан ишлов бериш таъсирида ўз хусусиятларини йўқотиши ҳақида огоҳлантирди."Витаминнинг 50% стерилланган донларда, тахминан 50-70% тайёр нонушта донларида йўқолиши мумкин. Ҳайвонлар ва одамларда В6 витамини ичак бактериялари томонидан ишлаб чиқарилади. Ва бу витамин ичакларда синтезланади", дея қўшимча қилди у.Мутахассиснинг аниқлик киритишича, катталар учун кунига 1,25-1,67 миллиграмм В6 витамини қабул қилиш кифоя, бу эса ҳар бир килограмм тана вазнига 25-30 микрограмга тенг.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1d/15893441_213:0:1920:1280_1920x0_80_0_0_f1e3eb8ed664764904d1067e7db8ca5d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фойдали маҳсулотлар, витамин, соғлиқ, доктор маслаҳати, шифокорлар тавсияси
фойдали маҳсулотлар, витамин, соғлиқ, доктор маслаҳати, шифокорлар тавсияси
Битта витамин етишмаслиги қўл қалтирашига олиб келиши мумкин
Диетолог айтишига кўра, В6 витамини етишмаслиги қўлларнинг қалтирашига олиб келиши мумкин.
Диетолог Жанел Онер Саяр Turkiye нашрига организмда В6 витамини етишмаслиги оқибатлари ҳақида ҳикоя қилиб берди.
“Ушбу витамин етишмаслиги қизил қон таначалари ишлаб чиқарилиши камайишига олиб келади. Натижасида анемия ривожланади, доимий чарчаш, ҳолсизлик ва кучни йўқотиш юзага келади. Тери тошмаси, лаб ёрилиши, оғиз ва лаблар атрофида қуруқлик пайдо бўлиши кузатилади.
Шунингдек, иммун тизими заифлашади, юқумли касалликларга чалиниш хавфи ортади. Қўл, оёқ, бармоқлар увишиши ва игна санчгандек оғриши мумкин. Болаларда - ташвишланиш, кайфият тушиши, ҳомиладор аёлларда - эрталаб кучли кўнгил айниш, шунингдек, когнитив муаммолар, масалан чалкашлик, диққатни жамлашда қийинчилик, унутувчанлик пайдо бўлиши мумкин”, — дея эксперт сўзларини келтиради нашр.
Диетологнинг таъкидлашича, В6 витамини тухум оқи, дуккаклилар, соя, ёнғоқлар, донлар, бойитилган донларда мавжуд. Унинг айтишича, бу микроэлемент астма, аутизм, юрак-қон томир касалликлари, карпал туннель синдроми, диабет, эпилепция, депрессия, буйрак тошлари ва остеопороз, шунингдек, ҳомиладорлик билан боғлиқ кўнгил айниши ва қайт қилишни олдини олиш учун фойдалидир.
Онер Саяр В6 витамини ёруғлик ва иссиқликка сезгир бўлиб, ультрабинафша нурлар ва иссиқлик билан ишлов бериш таъсирида ўз хусусиятларини йўқотиши ҳақида огоҳлантирди.
"Витаминнинг 50% стерилланган донларда, тахминан 50-70% тайёр нонушта донларида йўқолиши мумкин. Ҳайвонлар ва одамларда В6 витамини ичак бактериялари томонидан ишлаб чиқарилади. Ва бу витамин ичакларда синтезланади", дея қўшимча қилди у.
Мутахассиснинг аниқлик киритишича, катталар учун кунига 1,25-1,67 миллиграмм В6 витамини қабул қилиш кифоя, бу эса ҳар бир килограмм тана вазнига 25-30 микрограмга тенг.