https://sputniknews.uz/20220811/toshkentdan-nijniy-novgorodga-avtobus-qatnovi-yolga-qoyildi-27035908.html
Тошкентдан Нижний Новгородга автобус қатнови йўлга қўйилди
Тошкентдан Нижний Новгородга автобус қатнови йўлга қўйилди
Sputnik Ўзбекистон
Автобус Тошкент автовокзалидан ҳар пайшанба куни эрталаб соат 06:00 да йўлга чиқади. 11.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-11T12:37+0500
2022-08-11T12:37+0500
2023-04-05T18:38+0500
жамият
автобус
тошкент
нижний новгород
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0b/27038344_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_774b421257f669f75b7efef637615b85.jpg
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Бугун, 11 августдан бошлаб Тошкентдан Россиянинг Нижний Новгород шаҳрига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади. Бу ҳақда Tashtrans.uz хабар берди.Қайд этилишича, автобус Тошкент автовокзалидан ҳар пайшанба куни эрталаб соат 06:00 да йўлга чиқади. Чипта нархи 953 минг сўм.Йўналиш масофаси 3 минг км. Қатновга сарфланадиган умумий вақт 40 соатни ташкил қилади.Йўлга чиқаётган ҳар бир автобусга учтадан ҳайдовчи бириктирилган. Ҳар бир ҳайдовчи тиббий, автобуслар эса техник кўрикдан ўтказилади. Ҳайдовчилар ҳар тўрт соатда алмаштирилади.Пандемия сабаб вақтинча тўхтатиб қўйилган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги автобус қатновлари 18 июлдан бошлаб қайта йўлга қўйилди. Айни пайтда қуйидаги йўналиш бўйича қатновлар амалга оширилмоқда: Тошкент-Москва - душанба ва пайшанба кунлари; Тошкент-Қозон - сешанба ва жума кунлари; Тошкент-Санкт-Петербург - чоршанба ва якшанба; Тошкент-Омск - сешанба ва шанба; Тошкент-Новосибирск - душанба куни.
нижний новгород
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0b/27038344_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_9092aa37b4790405de48a0377baee985.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, автобус, тошкент, нижний новгород, россия
жамият, автобус, тошкент, нижний новгород, россия
Тошкентдан Нижний Новгородга автобус қатнови йўлга қўйилди
12:37 11.08.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Автобус Тошкент автовокзалидан ҳар пайшанба куни эрталаб соат 06:00 да йўлга чиқади.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Бугун, 11 августдан бошлаб Тошкентдан Россиянинг Нижний Новгород шаҳрига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади. Бу ҳақда
Tashtrans.uz хабар берди.
Қайд этилишича, автобус Тошкент автовокзалидан ҳар пайшанба куни эрталаб соат 06:00 да йўлга чиқади. Чипта нархи 953 минг сўм.
Йўналиш масофаси 3 минг км. Қатновга сарфланадиган умумий вақт 40 соатни ташкил қилади.
Йўлга чиқаётган ҳар бир автобусга учтадан ҳайдовчи бириктирилган. Ҳар бир ҳайдовчи тиббий, автобуслар эса техник кўрикдан ўтказилади. Ҳайдовчилар ҳар тўрт соатда алмаштирилади.
Пандемия сабаб вақтинча тўхтатиб қўйилган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги автобус қатновлари 18 июлдан бошлаб
қайта йўлга қўйилди. Айни пайтда қуйидаги йўналиш бўйича қатновлар амалга оширилмоқда:
Тошкент-Москва - душанба ва пайшанба кунлари; Тошкент-Қозон - сешанба ва жума кунлари;
Тошкент-Санкт-Петербург - чоршанба ва якшанба;
Тошкент-Омск - сешанба ва шанба; Тошкент-Новосибирск - душанба куни.