Тошкент ипотека маркази очилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Тошкент ипотека маркази бориб кўрди
Шавкат Мирзиёев Тошкент ипотека маркази бориб кўрди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Oбуна бўлиш
Марказда қурилиш ва девелопер компаниялар ўз офисларини ташкил этган. Харидорлар учун барча шароитлар яратилган.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Тошкент шаҳри Яшнабод туманида аҳолига комплекс хизмат кўрсатадиган ипотека маркази очилди. Шавкат Мирзиёев Тошкент ипотека марказини бориб кўрди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Тошкент ипотека маркази бориб кўрди
Шавкат Мирзиёев Тошкент ипотека маркази бориб кўрди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Шавкат Мирзиёев Тошкент ипотека маркази бориб кўрди
Қайд этилишича, янги ташкил этилган марказда ипотека бозоридаги таклифлар умумлашган ва шаффоф тизим йўлга қўйилган.
Ташриф буюрувчиларга пойтахтда қурилаётган уйлар, уларга хизмат кўрсатадиган банклар, ипотека кредитлари шартлари ҳақида батафсил маълумотлар берилади.
Олди-сотди, гаров ва ипотека кредити шартномаларини расмийлаштириш тартиби, уй-жойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш масалаларида ҳам ёрдамлашилади. Энг муҳими, барча хизматлар бир жойда кўрсатилади.
“Бу марказ уй олишни истаганларга комплекс хизмат кўрсатиб, оғирини енгил қилади. Энди марказнинг электрон платформаларини ривожлантириб, одамларга янада қулайлик яратиш керак”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Марказда қурилиш ва девелопер компаниялар ўз офисларини ташкил этган. Харидорлар учун барча шароитлар яратилган.
Президент минглаб одамлар томорқа учун ипотекадан фойдалана олмаётганига эътибор қаратиб, мутасаддиларга бу бўйича кўрсатмалар берди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, томорқа ипотекасини жорий қилиш керак. Томорқа ипотекаси бу халқ ипотекаси бўлади.
Маълумот учун, жорий йилда ипотека кредитлари учун тижорат банкларига бюджетдан 13 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган. Лекин олти ойда аҳолига бу маблағларнинг 30 фоизи берилган, холос.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда сўнгги ойларда бирламчи ва иккиламчи бозордаги уй-жойлар арзонлашди. Пойтахтда кўчмас мулк бозорида олди-сотди шартномалари сони шу йилнинг 7 ойи давомида салкам 49 мингтани ташкил этди.
Янгиликлар лентаси
0