Россиялик олимлар сунъий интеллектга ташхис қўйишни ўргатишди

© Pixabay / Gerd AltmannИскусственный интеллект
Искусственный интеллект - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Oбуна бўлиш
Сеченов университети олимлари шифокорларга ташхис қўйишда ёрдам берадиган сунъий интеллектни ўргатди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. И. М. Сеченов номидаги Москва давлат тиббиёт университети олимлари сунъий интеллектни шифокорларга ташхис қўйишда ёрдам беришга ўргатишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Сеченов университетининг Мураккаб тизимларни таҳлил қилиш маркази олимлари ташхис қўйишнинг рақамли усулини ишлаб чиқди. Мазкур рақамли техника ёрдамида беморни даволаш вақтини 20 фоизга қисқартириш мумкин”, - дейилади хабарда.
Мутахассислар компьютер томография аппаратлари, юрак стимулятори, инсулин ўлчагичлари, МРТ аппаратлари, юрак магнитафонлари ва бошқа тиббий асбоб-ускуналар маълумотларидан фойдаланган, бу эса ҳар бир беморнинг биологик ҳамда кимёвий тизимининг ишлаши ҳақида тасаввурга эга бўлиш имконини берган.
Ишлаб чиқилган алгоритмлар индивидуал организмнинг даволанишга реакцияси прогнозини симуляция қилади ва даволовчи шифокор томонидан буюрилган терапияни қабул қилиш касаллик ҳамда ўлимга қандай таъсир қилишини аниқлашга ёрдам беради.
Хабарга кўра, тадқиқотнинг эксперименталь ва клиник босқичидан сўнг олимлар даволашнинг енг мақбул моделини қандай танлашни ўрганган.

“Ишлаб чиқилган технология даволаниш вақтини камида 20 фоизга қисқартиради ва шифокорларга бошқа беморларга кўпроқ вақт ажратишга имкон беради. Бундан ташқари, техника инсон омилини минималлаштиришга ёрдамлашади”, - дейилади университет матбуот хизмати хабарида.

Янгиликлар лентаси
0