Коллеж ва техникумларга қабул бошланди

© Sputnik / Зафар ХалиловАбитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Oбуна бўлиш
Рўйхатга олиш 10 сентябрга қадар давом этади. Абитуриентлар 10 сентябрга қадар ўз маълумотларини ўзгартириши мумкин.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. 11 август куни профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникумлар)га абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази (ДТМ) хабар бермоқда.
Абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтида "Профессионал таълим муассасаларига қабул" бўлими орқали амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, рўйхатга олиш 10 сентябрга қадар (10 сентябр куни ҳам) давом этади ва абитуриентлар 10 сентябрга қадар ўз маълумотларини ўзгартириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2022/2023 ўқув йилида коллеж ва техникумларга кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шакллари бўйича жами 139 638 та қабул квотаси тасдиқланган.
Шундан 149 та коллеж учун — 59 минг 460 та, 194 та техникум учун — 80 минг 178 та қабул ажратилди.
Профессионал таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бошланди
Янгиликлар лентаси
0