Катта танаффус: ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари “Артек”дан қайтишди

© SputnikШкольники из Узбекистана съездили в "Артек"
Школьники из Узбекистана съездили в Артек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари “Катта танаффус” дастурида иштирок этиб, афсонавий “Артек”дан қайтиб келишди. Иштирокчилар ўз таассуротлари ҳақида Sputnik мухбирига сўзлаб беришди.
ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. “Катта танаффус” - россиялик мактаб ўқувчилари ва талабалар, шунингдек, рус тилида сўзлашувчи хорижликлар учун кенг миқёсдаги дастур. Бу йили унда Ўзбекистондан ҳам мактаб ўқувчилари иштирок этишди. Sputnik мухбирининг хабар беришича, июль ойида саккиз нафар ўқувчи Қримдаги машҳур “Артек” оромгоҳига боришган.
У ерда ёшлар уч ҳафта бўлиб қайтишди ва Тошкентдаги “Русский дом” да бўлиб ўтган матбуот анжуманида ўз таассуротлари ҳақида сўзлаб беришди
“Ушбу лойиҳа- “Россотрудничество” ва “Катта танаффус” қўшма лойиҳаси. Биз “Салом, Россия” дастури линияси доирасида болаларнинг Москвага бориш ва қайтиш парвозларини таъминладик. “Катта танаффус” эса “Артек” оромгоҳидаги фаолият учун масъул бўлган”- дейди Тошкентдаги “Русский дом” ваколатхонаси раҳбари Михаил Вождаев.

Халқаро мулоқот тили

Ёшларнинг айтишларича, улар “Артек”ка уч сутка давомида етиб боришган. Саёҳат улар учун мароқли ўтган. Москвада улар учун экскурсиялар ташкиллаштирилган: Қизил майдон, “Зарядье” парки ва яна бир қанча диққатга сазовор жойларида бўлишган.
Кейин эса Қримга йўл олишган.
“Артек”ка кетаётган поездда биз билан бошқа мамлакатлардан - Польша, Португалия, Туркия, Миср, Канададан келган ёшлар ҳам бор эди”, - дейди Ангелина Носова.
Ангелина Носова “Катта танаффус сайёраси” танловининг қўшимча саралаш танловида ғолиб бўлган. Ангелина халқаро трек финали доирасида “Катта танаффус” профиль халқаро сменасида иштирок этган. Шунинг учун “Артек” ка йўлланма унга мукофот бўлган.

Ноодатий болалар оромгоҳи

Артек - кўпчилик ўйлагандек оддий болалар оромгоҳи эмас. Артек - бу халқаро болалар маркази бўлиб, унда ёшлар турли лойиҳалар устида иш олиб боришади.
Масалан, “Катта танаффус” ғолибаларидан бири Илҳамия Фаттоҳова янги дўстлари билан Дўстлик кунига бағишланган ролик яратган. Артекда Дўстлик куни 10 йилдан буён нишонланади.
“Биз Олег Газмановнинг дўстлик ҳақидаги қўшиғини ижро этиб ролик суратга олдик. Қўшиқни ўнта тилда қуйладик Қўшиқ “Артек” мадҳиясига айланган”, - дейди у.
Оромгоҳда ўтказилган уч ҳафта мобайнида ўқувчилар тажриба, янги кўникмаларга эга бўлишган, ўзларини турли ролларда, масалан, диджей, муҳандис-конструктор ёки айкидо бўйича мураббий ролида синаб кўришган.
Бундан ташқари, болалар турли маҳорат дарсларида иштирок этишган, ҳатто Олимпия чемпионлари билан учрашишган. Масалан, аралаш яккураш бўйича спорт устаси Сергей Харитонов билан учрашув ҳам бўлган.
“Артек” нинг ажойиб анъанаси ҳам бор. Смена тугаганда болалар хайрлашув тариқасида бир-бирларининг бўйинларига боғич боғлашади.
“Боғич қачонлардир яна бир бор учрашишимизни билдиради. Бу боғич бизни боғлаб туради ва учрашув албатта содир бўлади”, - дейди Ляйсан Исрафилова.

Бепул таълим

Кузда болалар 11 синфда ўқишни давом эттиришади. Аммо уларнинг барчасида бир йилдан сўнг ўқишни қаерда давом эттиришни билишади. Катта эҳтимол билан бу Россия ОТМларидан бири бўлади, чунки кўрик-танловдаги ғалаба бепул таълим олиш имкониятини ҳам беради. Ғалабага эришмаган иштирокчилар учун эса ОТМга қиришда қўшимча баллар берилади.
Крим табиатидан катта таассуротлар билан қайтган болаларнинг сўзларига кўра, улар Севастополь, ҳарбий-денгиз флоти музейи ҳамда Малахов қўрғонига ҳам ташриф буюришган.
“Катта танаффус” лойиҳаси бошланганига кўп бўлмади ва ҳозир Россияда оммалашмоқда. Бу халқаро смена учун биринчи тажриба бўлди. Албатта давом этамиз, чунки ҳаммаси яхши ўтди”,- дейди Вождаев.
Янгиликлар лентаси
0