Июль ойида қанча эгизак туғилгани айтилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПеринатальный центр
Перинатальный центр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Oбуна бўлиш
Энг кўп эгизаклар Самарқанд вилоятида туғилган.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. 2022 йилнинг июль ойида Ўзбекистонда 1920 нафар эгизак туғилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, июль ойида мамлакатда 79,7 минг туғилиш қайд этилган. Шундан 1920 нафарини 2 ва ундан ортиқ эгизак туғилганлар ташкил этган.
Статқўмга кўра, энг кўп эгизаклар Самарқанд (239 нафар), Фарғона (212 нафар) ва Қашқадарё (198 нафар) вилоятларида туғилган.
Шунингдек,
Қорақалпоғистонда – 72 нафар;
Андижон вилоятида – 152 нафар;
Бухоро вилоятида – 104 нафар;
Жиззах вилоятида – 91 нафар;
Навоий вилоятида – 71 нафар;
Наманган вилоятида – 180 нафар;
Сурхондарё вилоятида – 145 нафар;
Сирдарё вилоятида – 36 нафар;
Тошкент вилоятида – 186 нафар;
Хоразм вилоятида – 77 нафар;
Тошкент шаҳрида – 157 нафар эгизак дунёга келган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикасида яшовчи доимий аҳоли сони 35 603,4 минг кишини ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0