https://sputniknews.uz/20220811/dori-darmon-apteka-tarmogining-51--aktsiyalari-xususiylashtiriladi-27048107.html
"Dori-Darmon" аптека тармоғининг 51 % акциялари хусусийлаштирилади
"Dori-Darmon" аптека тармоғининг 51 % акциялари хусусийлаштирилади
Sputnik Ўзбекистон
Хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилинди. 11.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-11T15:58+0500
2022-08-11T15:58+0500
2022-08-11T15:58+0500
иқтисод
хусусийлаштириш
"dori-darmon" компанияси
давлат авктивларини бошқариш агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/629/35/6293589_0:84:3295:1937_1920x0_80_0_0_7983304bcf6c92e95195cc0f386fa04a.jpg
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. "Dori-Darmon" компаниясининг 51 % акциялар пакетини хусусийлаштириш жараёнлари бошланди. Бу ҳақида Давлат авктивларини бошқариш агентлиги хабар берди.Агентлик "Dori-Darmon" устав капиталидаги 51 фоиз акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилди.Талабгорларнинг тижорат таклифлари 27 август куни соат 18:00 га қадар қабул қилинади.Агар биргаликда қўшма тижорат таклифи тақдим этилса, жалб қилинган шерик-консултантнинг ҳам ишини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ва жавобгарликни зиммасига оладиган асосий консултант кўрсатилиши лозим.Маълумот учун, "Dori-Darmon" — Ўзбекистондаги ривожланаётган фармацевтика бозоридаги етакчи улгуржи ва чакана савдо компанияси ҳисобланади.Жамиятнинг ҳудудий бўлинмалари мавжуд бўлиб, улар таркибига 7 та акциядорлик жамияти ва 14 та масъулияти чекланган жамият, жумладан, 17 та омборхона, 15 та таҳлил лабораторияси киради.Ўтган йил якунига кўра, компания 402,1 млрд сўм соф тушум ва 32,6 млрд сўм соф фойда олган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/629/35/6293589_564:0:3295:2048_1920x0_80_0_0_f23be8c6c974f67252dc55b39915eea7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, хусусийлаштириш, "dori-darmon" компанияси, давлат авктивларини бошқариш агентлиги
иқтисод, хусусийлаштириш, "dori-darmon" компанияси, давлат авктивларини бошқариш агентлиги
"Dori-Darmon" аптека тармоғининг 51 % акциялари хусусийлаштирилади
Хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. "Dori-Darmon" компаниясининг 51 % акциялар пакетини хусусийлаштириш жараёнлари бошланди. Бу ҳақида Давлат авктивларини бошқариш агентлиги хабар
берди. Агентлик "Dori-Darmon" устав капиталидаги 51 фоиз акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилди.
Талабгорларнинг тижорат таклифлари 27 август куни соат 18:00 га қадар қабул қилинади.
Агар биргаликда қўшма тижорат таклифи тақдим этилса, жалб қилинган шерик-консултантнинг ҳам ишини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ва жавобгарликни зиммасига оладиган асосий консултант кўрсатилиши лозим.
Маълумот учун, "Dori-Darmon" — Ўзбекистондаги ривожланаётган фармацевтика бозоридаги етакчи улгуржи ва чакана савдо компанияси ҳисобланади.
Жамиятнинг ҳудудий бўлинмалари мавжуд бўлиб, улар таркибига 7 та акциядорлик жамияти ва 14 та масъулияти чекланган жамият, жумладан, 17 та омборхона, 15 та таҳлил лабораторияси киради.
Ўтган йил якунига кўра, компания 402,1 млрд сўм соф тушум ва 32,6 млрд сўм соф фойда олган.