Япония ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди

© AFP 2023 / Mandel NGANФлаг Японии
Флаг Японии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2022
Oбуна бўлиш
Янги вазирлар маҳкамаси аъзолари Япония императори Нарухито томонидан ўтказиладиган тасдиқлаш маросимидан сўнг ўз лавозимларига киришади.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Япония ҳукумати бош котиби Хирокадзу Мацуно бугун, 10 август куни Токиода мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибини эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Шундай қилиб, 2008 йилдан 2009 йилгача ушбу лавозимни эгаллаган Ясукадзу Ҳамада Мудофаа вазири этиб тайинланди. Собиқ Мудофаа вазири Нобуо Киси бош вазирнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Ҳозиргача коронавирусга қарши кураш бўйича масъул бўлиб келган ва ўтмишда Иқтисодий ривожланиш вазири лавозимида ишлаган Ясутоси Нисимура Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири, Россия билан иқтисодий ҳамкорлик учун масъул вазир бўлди.
Ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси, Молия вазири Сюнъити Судзуки, Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хирокадзу Мацуно ва Иқтисодий тикланиш вазири Дайсиро Ямагива ўз лавозимларини сақлаб қолади. Давлат ерлари, транспорт, инфратузилма ва туризм вазири Тэцуо Сайто ҳам ўз лавозимида қолади.
Таъкидланишича, бугун янги вазирлар маҳкамаси аъзолари Япония императори Нарухито томонидан ўтказиладиган тасдиқлаш маросимидан сўнг ўз лавозимларига киришади.
Маълумот ўрнида, бугун, 10 август куни Япония ҳукумати бутунлай истеъфога чиқди. Ўзгартиришлар дастлаб сентябрь ойининг бошида кутилган эди, бироқ Кисида “янги капитализм” иқтисодий концепциясини тарғиб қилишни жадаллаштириш нияти, озиқ-овқат ва ёқилғи нархларининг кўтарилиши муносабати билан чора кўриш зарурати, шунингдек, парламент мажлисига олдиндан тайёргарлик кўриш мақсадидабуни ҳозир амалга оширишга қарор қилди.
Янгиликлар лентаси
0