https://sputniknews.uz/20220810/yangi-oliy-sud-raisi-tayinlandi-27016124.html
Олий судга янги раис сайланди
Олий судга янги раис сайланди
Sputnik Ўзбекистон
Козимжон Комилов саломатлиги туфайли ўз хоҳиши билан Олий суди раиси лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилган. 10.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-10T17:51+0500
2022-08-10T17:51+0500
2022-08-10T18:20+0500
сиёсат
олий суд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27016192_0:1:3072:1729_1920x0_80_0_0_935e04c9e2f2422af48c0b1d3559fd71.jpg
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ўттизинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.Мажлисда сенаторлар президент киритган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги тақдимнома муҳокама қилишди.Таъкидланишича, Олий суди раиси Козимжон Комилов саломатлиги туфайли ўз хоҳиши билан эгаллаб турган лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилган. У мазкур лавозимга 2017 йилда тайинланган эди. Жорий йил июнида эса лавозимига қайта сайланган эди.Сенат мажлисда бўлиб ўтган муҳокама натижасида уни Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди.Шунингдек, мажлисда президент тақдим этган мамлакат Олий суди раислигига номзод муҳокама қилинган.Шунингдек, ялпи мажлисда Конституциявий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.Амалдаги Конституциявий суд таркибининг қонун билан белгиланган амал қилиш муддати жорий йилнинг август ойида тугайди. Шу муносабат билан президент томонидан тақдим этилган Конституциявий суднинг янги таркиби муҳокама қилинди.Сенаторлар маъқуллаган Конституциявий суд судьялигига номзодлар юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. Бунда янги сайланган таркиб Конституциявий суднинг амалдаги таркиби ўз фаолиятини якунлаганидан сўнг ишга киришиши белгиланди.Бахтиёр Исломов муқаддам Фарғона ва Тошкент вилоятларида судья бўлган, 2020 йил ноябригача жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси бўлган. У 2020 йил ноябрида президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергеновнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Орадан бир йил ўтиб, Рустам Иноятов ўрнига президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27016192_244:0:2975:2048_1920x0_80_0_0_517baefc211fce096be27fb6b05764c7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, олий суд
Олий судга янги раис сайланди
17:51 10.08.2022 (янгиланди: 18:20 10.08.2022) Козимжон Комилов саломатлиги туфайли ўз хоҳиши билан Олий суди раиси лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилган.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ўттизинчи ялпи мажлисида
маълум қилинди. Мажлисда сенаторлар президент киритган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги тақдимнома муҳокама қилишди.
Таъкидланишича, Олий суди раиси Козимжон Комилов саломатлиги туфайли ўз хоҳиши билан эгаллаб турган лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилган. У мазкур лавозимга 2017 йилда тайинланган эди. Жорий йил июнида эса лавозимига
қайта сайланган эди.Сенат мажлисда бўлиб ўтган муҳокама натижасида уни Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Шунингдек, мажлисда президент тақдим этган мамлакат Олий суди раислигига номзод муҳокама қилинган.
"Муҳокама якунида сенаторлар томонидан суд тизимида ҳамда маъмурий органларда раҳбарлик лавозимларида кўп йиллар мобайнида ишлаб келган Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси этиб сайланди", - дейилган хабарда.
Шунингдек, ялпи мажлисда Конституциявий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.
Амалдаги Конституциявий суд таркибининг қонун билан белгиланган амал қилиш муддати жорий йилнинг август ойида тугайди. Шу муносабат билан президент томонидан
тақдим этилган Конституциявий суднинг янги таркиби муҳокама қилинди.
Сенаторлар маъқуллаган Конституциявий суд судьялигига номзодлар юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. Бунда янги сайланган таркиб Конституциявий суднинг амалдаги таркиби ўз фаолиятини якунлаганидан сўнг ишга киришиши белгиланди.
Бахтиёр Исломов муқаддам Фарғона ва Тошкент вилоятларида судья бўлган, 2020 йил ноябригача жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси бўлган. У 2020 йил ноябрида президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергеновнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Орадан бир йил ўтиб, Рустам Иноятов ўрнига президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси
лавозимида иш бошлаган эди.