https://sputniknews.uz/20220810/toshkentda-shht-ii-iqtisodiy-forumi-bolib-otadi-27012674.html
Тошкентда ШҲТ II Иқтисодий форуми бўлиб ўтади
Тошкентда ШҲТ II Иқтисодий форуми бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Иқтисодий форуми нафақат ҳукуматлараро мулоқотни йўлга қўйиш, балки ишбилармон доиралар, корхоналар вакилларининг ўзаро ҳамкорлигини ўрнатишга хизмат қилиши... 10.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-10T18:35+0500
2022-08-10T18:35+0500
2022-09-13T11:04+0500
форум
тошкент
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
шҳт-2022: самарқанд саммити
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/08/23853275_0:257:2727:1791_1920x0_80_0_0_acb8ac3971cdb52a0f568252dcf60b6d.jpg
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. 16-17 август кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) II Иқтисодий форум ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, тадбирнинг асосий мақсади томонларнинг эътиборини ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш муаммолари ва истиқболларига қаратиш, ШҲТ маконидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.Форум доирасида ялпи мажлис, панель мунозаралари, икки томонлама учрашувлар, B2B музокаралар ўтказилади. Унинг кун тартиби рақамли иқтисодиёт, "яшил" технологиялар, ҳудудлараро ҳамкорлик, инвестициявий, саноат ҳамкорлигини кенгайтириш ва ўзаро муносабатларнинг бошқа устувор йўналишларининг салоҳиятини очиб беришга қаратилган.ШҲТ Иқтисодий форуми нафақат ҳукуматлараро мулоқотни йўлга қўйиш, балки ишбилармон доиралар, корхоналар вакилларининг ўзаро ҳамкорлигини ўрнатиш ҳамда ШҲТ макони ҳудудларига инвесторларни жалб қилиш учун самарали платформага айланиши кутилмоқда.Биринчи бундай форум 2021 йилнинг июнь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/08/23853275_0:2:2727:2047_1920x0_80_0_0_a2d96eb2697776a2f63d369cc8a59a14.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
форум, тошкент, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
форум, тошкент, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
Тошкентда ШҲТ II Иқтисодий форуми бўлиб ўтади
18:35 10.08.2022 (янгиланди: 11:04 13.09.2022) Иқтисодий форуми нафақат ҳукуматлараро мулоқотни йўлга қўйиш, балки ишбилармон доиралар, корхоналар вакилларининг ўзаро ҳамкорлигини ўрнатишга хизмат қилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. 16-17 август кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) II Иқтисодий форум ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Таъкидланишича, тадбирнинг асосий мақсади томонларнинг эътиборини ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш муаммолари ва истиқболларига қаратиш, ШҲТ маконидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
Форум доирасида ялпи мажлис, панель мунозаралари, икки томонлама учрашувлар, B2B музокаралар ўтказилади. Унинг кун тартиби рақамли иқтисодиёт, "яшил" технологиялар, ҳудудлараро ҳамкорлик, инвестициявий, саноат ҳамкорлигини кенгайтириш ва ўзаро муносабатларнинг бошқа устувор йўналишларининг салоҳиятини очиб беришга қаратилган.
ШҲТ Иқтисодий форуми нафақат ҳукуматлараро мулоқотни йўлга қўйиш, балки ишбилармон доиралар, корхоналар вакилларининг ўзаро ҳамкорлигини ўрнатиш ҳамда ШҲТ макони ҳудудларига инвесторларни жалб қилиш учун самарали платформага айланиши кутилмоқда.
Биринчи бундай форум 2021 йилнинг июнь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган эди.