https://sputniknews.uz/20220810/toshkent-27010874.html
Тошкентда сўнгги ойларда бирламчи ва иккиламчи бозордаги уй-жойлар арзонлашди
Тошкентда сўнгги ойларда бирламчи ва иккиламчи бозордаги уй-жойлар арзонлашди
Sputnik Ўзбекистон
Уйларнинг юқори нархи Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Мирзо-Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманаларида бўлса, паст нархлар Бектемир ва Сергели туманларида... 10.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-10T17:22+0500
2022-08-10T17:22+0500
2022-08-10T17:22+0500
иқтисод
уй
уй-жойлар нархи
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/723/50/7235048_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_91c89770afb26088ae3586e979b59ba2.jpg
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистонда май ойидан бери бирламчи ва иккиламчи бозорда уйлар нархи тушиб келмоқда. Бу ҳақида Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти хабар берди.Қайд этилишича, 2021 йил августдан 2022 йил июлгача бўлган давр учун Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари ўзгариши таҳлил қилинди.Унга кўра, Тошкентда кўчмас мулк бозорида олди-сотди шартномалари сони шу йилнинг 7 ойи давомида салкам 49 мингтани ташкил этди.Июль ойида пойтахтда эски уйлар нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўртача 12%га, янги уйлар эса 8.3%га ошди.Уйлар нархи юқори туманлар:Уйлар нархи паст туманлар:Айтилишича, Тошкент шаҳри кўчмас мулк бозорида уй-жойга бўлган талаб деярли ўзгаришсиз қолган бир пайтда нархларнинг ошиши қурилиш компаниялари ва мулк эгаларининг инфляция ва сўм алмашув курси бўйича кутилмалари билан изоҳланиши мумкин.Маълумот учун, мамлакатда январь-июль ойларида 41,44 минг кишига 7.6 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари берилди. Мазкур даврда жами ипотека кредитларининг 30.5% (2.32 трлн. сўм) Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/723/50/7235048_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_bfbf2c16a3d4ac1366426fcf279bd46e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, уй, уй-жойлар нархи , тошкент
иқтисод, уй, уй-жойлар нархи , тошкент
Тошкентда сўнгги ойларда бирламчи ва иккиламчи бозордаги уй-жойлар арзонлашди
Уйларнинг юқори нархи Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Мирзо-Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманаларида бўлса, паст нархлар Бектемир ва Сергели туманларида кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистонда май ойидан бери бирламчи ва иккиламчи бозорда уйлар нархи тушиб келмоқда. Бу ҳақида Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти хабар
берди. Қайд этилишича, 2021 йил августдан 2022 йил июлгача бўлган давр учун Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари ўзгариши таҳлил қилинди.
Унга кўра, Тошкентда кўчмас мулк бозорида олди-сотди шартномалари сони шу йилнинг 7 ойи давомида салкам 49 мингтани ташкил этди.
Июль ойида пойтахтда эски уйлар нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўртача 12%га, янги уйлар эса 8.3%га ошди.
Май ойидан бери бирламчи бозорда ҳам (1 м.кв. учун майдаги $943.6 дан июлда $919.9 га), иккиламчи бозорда ҳам ($891.1 дан $882.6 га) нархлар тушиб келмоқда.
Уйлар нархи юқори туманлар:
Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Мирзо-Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманалари. (янги уйлар - 1 м.кв. $957.2, эски уйлар - $888.3).
Уйлар нархи паст туманлар:
Бектемир ва Сергели туманлари.
Айтилишича, Тошкент шаҳри кўчмас мулк бозорида уй-жойга бўлган талаб деярли ўзгаришсиз қолган бир пайтда нархларнинг ошиши қурилиш компаниялари ва мулк эгаларининг инфляция ва сўм алмашув курси бўйича кутилмалари билан изоҳланиши мумкин.
Маълумот учун, мамлакатда январь-июль ойларида 41,44 минг кишига 7.6 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари берилди. Мазкур даврда жами ипотека кредитларининг 30.5% (2.32 трлн. сўм) Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.