Қрим аэродромидаги портлашлар сабаби эълон қилинди

© Sputnik / Макс Ветров / Медиабанкка ўтишВзрывы в районе Новофедоровки в Крыму
Взрывы в районе Новофедоровки в Крыму - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2022
Oбуна бўлиш
Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна 13 киши, жумладан, икки бола шрапнел жароҳатлари олган.
ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. Қримдаги Саки аэродромидаги фавқулодда ҳолатнинг асосий сабаби ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши, деб маълум қилди РИА "Новости"га Россия ҳарбий бошқармасидаги манба.
"Саки аэродромида бир нечта ўқ-дориларнинг портлашига асосий сабаб сифатида фақат ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши кўриб чиқилмоқда. Ташқи таъсир кўрсатилгани ҳақида ҳеч қандай аломатлар, далиллар ва бундан ташқари, ўқ-дориларга қасддан зарба бериш фактлари йўқ. Бу аниқ" - деди агентлик суҳбатдоши.
Сешанба куни эрталаб Қримнинг Новофедоровка қишлоғи яқинида портлашлар содир бўлган эди. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ёнғин оқибатида авиация ўқ-дориларининг портлаши содир бўлган. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна 13 киши, жумладан, икки бола шрапнел жароҳатлари олган.
Вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, зарур ёрдам кўрсатилгандан сўнг олти нафар жабрланувчи уйларига жўнатилган. Вилоят раҳбари маслаҳатчиси Олег Крючковнинг сўзларига кўра, аэродромга туташ уйлардан 30 киши эвакуация қилинган, улар панционат ва меҳмонхоналарга жойлаштирилади.
Янгиликлар лентаси
0