https://sputniknews.uz/20220810/nima-uchun-sanktsiyalarga-qaramasdan-rossiyada-mehnat-muhojirlari-soni-kopaymoqda-26994028.html
Нима учун санкцияларга қарамасдан Россияда меҳнат муҳожирлари сони кўпаймоқда?
Нима учун санкцияларга қарамасдан Россияда меҳнат муҳожирлари сони кўпаймоқда?
Sputnik Ўзбекистон
Россиядан хориж компанияларининг оммавий равишда чиқиб кетиши ҳақидаги салбий прогнозларга қарамай, мамлакатда меҳнат муҳожирлари сони кескин ошди. 10.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-10T11:37+0500
2022-08-10T11:37+0500
2022-08-10T11:37+0500
россия
мигрантлар
ўзбекистон
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/12/24056600_0:203:2917:1844_1920x0_80_0_0_6ae6d9104e63cfce1e1af855d22af1ba.jpg
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. 2022 йилнинг иккинчи чорагида Россияга ишлаш учун келган хорижликлар сони 3,12 миллион кишини ташкил этди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги эълон қилган маълумотларда келтирилган.Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан уч баробарга кўпдир. Эътиборли жиҳати, Россияга ишлаш мақсадида борган мигрантларнинг энг кўпи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келмоқда (1,54 миллион киши ёки 49,6 фоиз).Нима учун меҳнат муҳожирларининг Россияда ишлашга бўлган қизиқиши санкциялар шароитида ҳам ортиб боряпти. Бу ҳақда батафсил Sputnik шарҳида ўқишингиз мумкин.Барқарорлик рамзиЎзбекистонлик ишчи кучларининг Европа, Япония ва Корея йўналишларига диверсификациясига кўп эътибор берилаётганига қарамай, Россия Ўзбекистондан келган муҳожирлар учун энг жозибадор мамлакат бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Бундай танловнинг сабаблари эса аниқ, - дейди “Маъно” илмий ташаббуслар маркази директори Бахтиёр Эргашев.Россияда импорт ўрнини босиш дастури доирасида пайдо бўлаётган янги корхоналар сабаб ишчи кучига бўлган эҳтиёж ошяпти.Масалан, 9 август куни Россия Федерациясида гидроксид батареялари ишлаб чиқарадиган биринчи завод очилиши маълум бўлди. Аввалроқ, Ленинград вилояти маъмурияти асфальт учун импорт ўрнини босувчи қўшимчалар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилишини эълон қилган эди.Шу билан бирга, Ставрополь ўлкаси озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноатида ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини эълон қилди. Москва вилоятида тиш имплантлари ишлаб чиқарила бошлайди.Биз фақат август ойининг бошидан бошлаб эълон қилинган лойиҳалар ҳақида гапиряпмиз. Жорий йилнинг февраль ойидан июль ойигача бўлган даврни ҳисобга оладиган бўлсак, инвестиция лойиҳалари анча кўп.Кўпроқ пул борМеҳнат муҳожирларининг Россияда ишлашга бўлган қизиқишининг яна бир ижобий омили рублнинг мустаҳкамланишидир, деб ҳисоблайди Бахтиёр Эргашев.Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг дастлабки тўрт ойида халқаро трансчегаравий ўтказмалар ҳажми 2,5 миллиард долларга ошди.Жаҳон банки маълумотларига кўра, Россиядан жўнатилган пуллар Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг қарийб 6 фоизини ташкил қилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/12/24056600_94:0:2823:2047_1920x0_80_0_0_f1790fe23e9f37c057f686454cd594d5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, мигрантлар, ўзбекистон, миграция
россия, мигрантлар, ўзбекистон, миграция
Нима учун санкцияларга қарамасдан Россияда меҳнат муҳожирлари сони кўпаймоқда?
Россиядан хориж компанияларининг оммавий равишда чиқиб кетиши ҳақидаги салбий прогнозларга қарамай, мамлакатда меҳнат муҳожирлари сони кескин ошди.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. 2022 йилнинг иккинчи чорагида Россияга ишлаш учун келган хорижликлар сони 3,12 миллион кишини ташкил этди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги эълон қилган маълумотларда келтирилган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан уч баробарга кўпдир. Эътиборли жиҳати, Россияга ишлаш мақсадида борган мигрантларнинг энг кўпи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келмоқда (1,54 миллион киши ёки 49,6 фоиз).
Нима учун меҳнат муҳожирларининг Россияда ишлашга бўлган қизиқиши санкциялар шароитида ҳам ортиб боряпти. Бу ҳақда батафсил
Sputnik шарҳида ўқишингиз мумкин.
Ўзбекистонлик ишчи кучларининг Европа, Япония ва Корея йўналишларига диверсификациясига кўп эътибор берилаётганига қарамай, Россия Ўзбекистондан келган муҳожирлар учун энг жозибадор мамлакат бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Бундай танловнинг сабаблари эса аниқ, - дейди “Маъно” илмий ташаббуслар маркази директори Бахтиёр Эргашев.
“Россия иқтисоди санкциялар босимига бардош бермоқда, у қулагани йўқ, аксинча, барқарорликни кўрсатмоқда. Меҳнат муҳожирлари буни тушуниб, ишчи кучига талаб борлигини кўришмоқда”, - дея тушунтиради у.
Россияда импорт ўрнини босиш дастури доирасида пайдо бўлаётган янги корхоналар сабаб ишчи кучига бўлган эҳтиёж ошяпти.
Масалан, 9 август куни Россия Федерациясида гидроксид батареялари ишлаб чиқарадиган биринчи завод очилиши маълум бўлди. Аввалроқ, Ленинград вилояти маъмурияти асфальт учун импорт ўрнини босувчи қўшимчалар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилишини эълон қилган эди.
Шу билан бирга, Ставрополь ўлкаси озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноатида ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини эълон қилди. Москва вилоятида тиш имплантлари ишлаб чиқарила бошлайди.
Биз фақат август ойининг бошидан бошлаб эълон қилинган лойиҳалар ҳақида гапиряпмиз. Жорий йилнинг февраль ойидан июль ойигача бўлган даврни ҳисобга оладиган бўлсак, инвестиция лойиҳалари анча кўп.
“Россия иқтисодиёти ишчиларга муҳтож, янги бўшлиқлар пайдо бўлмоқда, уларни ўзбек меҳнат муҳожирлари тўлдиряпти”, - дейди Эргашев.
Меҳнат муҳожирларининг Россияда ишлашга бўлган қизиқишининг яна бир ижобий омили рублнинг мустаҳкамланишидир, деб ҳисоблайди Бахтиёр Эргашев.
“Рублнинг мустаҳкамланиши муҳожирларнинг иш ҳақини сезиларли даражада оширишини айтадиган экспертларнинг фикрига қўшиламан – уни бошқа валютага айлантириш фойдалироқ, улар бундан наф кўради”, - деди эксперт.
Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг дастлабки тўрт ойида халқаро трансчегаравий ўтказмалар ҳажми 2,5 миллиард долларга ошди.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, Россиядан жўнатилган пуллар Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг қарийб 6 фоизини ташкил қилмоқда.