https://sputniknews.uz/20220810/bu-yil-yulduzlar-yomgirini-kuzatish-mumkinmi-27012560.html
Бу йил “юлдузлар ёмғири”ни кузатиш мумкинми?
Бу йил “юлдузлар ёмғири”ни кузатиш мумкинми?
Sputnik Ўзбекистон
Осмонда очиқ об-ҳаво шароитида соатига 110 метеорит ёки дақиқада бир-икки метеорит учаётганини кўриш мумкин. 10.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-10T17:55+0500
2022-08-10T17:55+0500
2022-08-10T18:39+0500
ҳодисалар
юлдузлар
қуёш, ой, космос
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1225/03/12250374_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_abdd906665bae27ecc85c19f2d8701d7.jpg
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Бу йил 12 август куни “Юлдузлар ёмғири” ўз чўққисига чиқади. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар берди.Айтилишича, осмонда очиқ об-ҳаво шароитида соатига 110 метеорит ёки дақиқада бир-икки метеорит учаётганини кўриш мумкин. Уларни қулай об-ҳаво шароити ва ёруғлик кам жойларда кузатиш мумкин. Аммо, бу йил персеидларни кузатиш учун ноқулай шароит юзага келмоқда.Маълумот учун, “юлдузлар ёмғири” Ер 109P/Swift-Tuttle кометаси томонидан чиқарилган чанг зарралари тўпламидан ўтаётганда ҳосил бўлади. Улар ер атмосферасида ёниб, ёрқин чизиқлар ҳосил қилади.Персей юлдуз туркумидаги метеор ёмғири ҳаракатини 1 сентябргача кузатиш мумкин бўлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1225/03/12250374_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_9e056f4b200089ade7619212bdf21a45.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , юлдузлар, қуёш, ой, космос
ҳодисалар , юлдузлар, қуёш, ой, космос
Бу йил “юлдузлар ёмғири”ни кузатиш мумкинми?
17:55 10.08.2022 (янгиланди: 18:39 10.08.2022) Осмонда очиқ об-ҳаво шароитида соатига 110 метеорит ёки дақиқада бир-икки метеорит учаётганини кўриш мумкин.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Бу йил 12 август куни “Юлдузлар ёмғири” ўз чўққисига чиқади. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар
берди. Айтилишича, осмонда очиқ об-ҳаво шароитида соатига 110 метеорит ёки дақиқада бир-икки метеорит учаётганини кўриш мумкин. Уларни қулай об-ҳаво шароити ва ёруғлик кам жойларда кузатиш мумкин. Аммо, бу йил персеидларни кузатиш учун ноқулай шароит юзага келмоқда.
“Бу йилги метеор ёмғири вақтида Ой жуда ёрқин бўлганлиги сабабли уларнинг бир қисмини оддий кўз билан илғамаслик эҳтимоли бор. Аммо, Осмон сферасининг Ойдан узоқроқ бўлган қисмларида уларни бемалол томоша қилса бўлади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, “юлдузлар ёмғири” Ер 109P/Swift-Tuttle кометаси томонидан чиқарилган чанг зарралари тўпламидан ўтаётганда ҳосил бўлади. Улар ер атмосферасида ёниб, ёрқин чизиқлар ҳосил қилади.
Персей юлдуз туркумидаги метеор ёмғири ҳаракатини 1 сентябргача кузатиш мумкин бўлади.