https://sputniknews.uz/20220810/armi2022-chirchiqda-sodiq-dost-musobaqasiga-tayyorgarlik-boshlandi-27003502.html
АрМИ—2022: Чирчиқда “Содиқ дўст” мусобақасига тайёргарлик бошланди
АрМИ—2022: Чирчиқда “Содиқ дўст” мусобақасига тайёргарлик бошланди
Sputnik Ўзбекистон
"Содиқ дўст" мусобақаси иштирокчилари учун дастлаб Тошкентдаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда "Шон-шараф" давлат музейига экскурсия ташкил қилинди. 10.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-10T14:35+0500
2022-08-10T14:35+0500
2022-08-17T18:08+0500
ўзбекистон
"арми-2022" - ўзбекистон иштироки
арми-2022
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27003663_0:27:1280:747_1920x0_80_0_0_83b1bd83a7f48b10f2494c6ab49a7182.jpg
ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. "АрМИ—2022" халқаро армия ўйинлари доирасида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ташкил қилинаётган “Содиқ дўст” мусобақаси иштирокчилари, манзилга етиб келиб мусобақага тайёргарликни бошлаб юборишган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги. Ҳарбий хизматчиларнинг хизмат итлари билан биргаликда маҳоратини синовдан ўтказадиган мазкур йўналиш мусобақаси ўзининг бир қатор мураккабликлари билан алоҳида ажралиб туради. Ироданинг мустаҳкамлиги, кучли сабр-бардош ва ўзига бўлган ишонч мусобақада катта аҳамият касб этади.Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистон "АрМИ—2022" халқаро армия ўйинларининг бешта мусобақасига мезбонлик қилмоқда.Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида “Содиқ дўст” мусобақасиди иштирок этиш учун етиб келган иштирокчилар учун дастлаб Тошкентдаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда "Шон-шараф" давлат музейига экскурсия ташкил қилинди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27003663_125:0:1156:773_1920x0_80_0_0_0be2afb665d40a4a9aac9ddc476a3a8c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, "арми-2022" - ўзбекистон иштироки
ўзбекистон, "арми-2022" - ўзбекистон иштироки
АрМИ—2022: Чирчиқда “Содиқ дўст” мусобақасига тайёргарлик бошланди
14:35 10.08.2022 (янгиланди: 18:08 17.08.2022) "Содиқ дўст" мусобақаси иштирокчилари учун дастлаб Тошкентдаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда "Шон-шараф" давлат музейига экскурсия ташкил қилинди.
ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. "АрМИ—2022" халқаро армия ўйинлари доирасида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ташкил қилинаётган “Содиқ дўст” мусобақаси иштирокчилари, манзилга етиб келиб мусобақага тайёргарликни бошлаб юборишган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги.
Жамоалар мусобақа бўлиб ўтадиган ҳудудда дастлабки тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда. Улар беллашув ўтказиладиган ўқув нуқталари билан яна бир бор танишиб чиқиб, мусобақа шартлари ва кетма-кетлиги бўйича иш олиб бормоқда.
Ҳарбий хизматчиларнинг хизмат итлари билан биргаликда маҳоратини синовдан ўтказадиган мазкур йўналиш мусобақаси ўзининг бир қатор мураккабликлари билан алоҳида ажралиб туради. Ироданинг мустаҳкамлиги, кучли сабр-бардош ва ўзига бўлган ишонч мусобақада катта аҳамият касб этади.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистон "АрМИ—2022" халқаро армия ўйинларининг бешта мусобақасига мезбонлик қилмоқда.
Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида “Содиқ дўст” мусобақасиди иштирок этиш учун етиб келган иштирокчилар учун дастлаб Тошкентдаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда "Шон-шараф" давлат музейига экскурсия ташкил қилинди.