“Ёшлар туризми” халқаро қурултойи қандай ўтмоқда - фото

© Sputnik . Дилислом ОтабековВ Кашкадарьинской области проходит международный слет "Молодежный туризм"
В Кашкадарьинской области проходит международный слет Молодежный туризм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда “Youth tourism in Kashkadarya-2022” халқаро қурултойи бугундан расман старт олди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Бугун Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Шаҳрисабз шаҳридаги “Лочин” лагерида “Энг намунали гуруҳ” республика кўрик-танлови бўлиб ўтди.
© Sputnik . Дилислом ОтабековВ Кашкадарьинской области проходит международный слет "Молодежный туризм"
В Кашкадарьинской области проходит международный слет Молодежный туризм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
В Кашкадарьинской области проходит международный слет "Молодежный туризм"
Унда Ўзбекистоннинг турли вилоят ҳудудларидан келган 700 нафар ёшлар маҳаллий туризм салоҳиятини саҳнада кўрсатиб беришди. Улар орасида “Ёшлар дафтари”га киритилганлар, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногирон ёшлар ҳам мавжуд.
© Sputnik . Дилислом ОтабековВ Кашкадарьинской области проходит международный слет "Молодежный туризм"
В Кашкадарьинской области проходит международный слет Молодежный туризм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
В Кашкадарьинской области проходит международный слет "Молодежный туризм"
Мега шоу-томошалар, театр ва интермедиа кўринишлари, жонли ижролар, ҳазил-мутойиба ва турли композициялар тақдим этилди.

“Турли вилоятдаги ёшларнинг чиқишлари бизга маъқул келди. Aйниқса, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти, Aндижон, Фарғона каби ҳудудларнинг ёшлари саҳнада ўз миллий урф-одатларни ёрқин намоён этишди. Ёшларимизнинг маданий меросга оид билимлари, тадбир доирасида бир-бирларини қўллаб-қувватлаши ҳайъат аъзоларини жуда қувонтирди”, деди Туризм ва маданий мерос вазири ахборот сиёсати масалалари маслаҳатчиси Лола Раҳмонбоева.

Шунингдек, бугунги “Туризм спартакиадаси” спорт мусобақасида йигитлар ўртасида лагер бўйлаб югуриш эстафетаси ҳам ташкил этилди.
© Sputnik . Дилислом ОтабековВ Кашкадарьинской области проходит международный слет "Молодежный туризм"
В Кашкадарьинской области проходит международный слет Молодежный туризм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
В Кашкадарьинской области проходит международный слет "Молодежный туризм"
“Юртимизда туризм соҳасига қизиқувчи ёшлар кўп экан. Тадбирлар давомида шунга амин бўлдик. Ўйлайманки, келгусида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини янада ривожлантиришда истеъдодли ва билимли ёшларнинг тажрибаси албатта керак бўлади”, деди вазирлик ахборот хизмати ходими Низомжон Исломов.
“Ёшлар туризми” қурултойига катта тайёргарлик кўрдик. Бу катта тадбир ёшларга мотивация бериш билан бирга, ўзаро таништиради. Ўзбекистонда мана шундай тадбирларнинг кўпайиши бу ёшларнинг бутун дунё саҳнасига секин аста кўтарилишига пиллапоя бўлиб хизмат қилади”, - дейди қорақалпоғистонлик иштирокчи Дамир Ўразбаев.
© Sputnik . Дилислом ОтабековВ Кашкадарьинской области проходит международный слет "Молодежный туризм"
В Кашкадарьинской области проходит международный слет Молодежный туризм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
В Кашкадарьинской области проходит международный слет "Молодежный туризм"
Қурултойнинг расмий очилиш маросими ва бошқа тадбирларида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан ҳам иқтидорли ёшлар иштирок этишади. Ўзбекистонлик ёшлар билан ўзаро мулоқотлар, турли эстофета ва танловлар ўтказилади ва тадбирнинг якуний қисмида ғолиблар муносиб тақдирланади.
Кеча бошланган “Youth tourism in Kashkadarya-2022” халқаро қурултойи 12 августга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0