Ягона мактаб формаси қандай бўлади?

Oбуна бўлиш
Ягона мактаб формасига оид талаблар эълон қилинган бўлса-да, ҳозирча у мажбурий бўлмайди — Халқ таълими вазирлиги.
Ўзбекистон Халқ таълими взаирлиги ягона мактаб формасига оид талабларни эълон қилган эди.
Унда ўғил ва қиз болалар учун мактаб формасининг узунлиги, унинг матоси таркиби ва бошқа талаблар белигиланган.
Халқ таълими вазирлиги таъкидлашига кўра, ягона мактаб формасига ўтиш 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этилади.
Шунингдек, ўқувчи қизларга мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраб келишлари ман этилмайди.
Ота-оналарга янги ўқув йили бошидан ягона формани харид қилишига мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.
Ундан ташқари, мактаб формасини айнан бирор тадбиркордан/корхонадан харид қилиш бўйича мажбурият қўйилмайди.
Янгиликлар лентаси
0