https://sputniknews.uz/20220809/ukraina-vengriya-chexiya-va-slovakiyaga-rossiya-neftining-tranzitini-toxtatdi-26977500.html
Украина Венгрия, Чехия ва Словакияга Россия нефтининг транзитини тўхтатди
Украина Венгрия, Чехия ва Словакияга Россия нефтининг транзитини тўхтатди
Sputnik Ўзбекистон
“Укртранснафта” “Транснефть”дан тўлов билан боғлиқ муаммолар туфайли Россия нефтининг транзитини тўхтатди. 09.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-09T18:22+0500
2022-08-09T18:22+0500
2023-04-05T18:38+0500
дунёда
украина
нефть
венгрия
чехия
словакия
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/178/93/1789364_0:318:3076:2048_1920x0_80_0_0_59085e5c67c7e9e23f589965f8357a66.jpg
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. 4 август куни “Укртранснафта” Россия нефтини “Дружба” нефть қувурлари тизимининг жанубий тармоғи орқали Венгрия, Чехия ва Словакияга ҳайдашни тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига “Транснефть” президенти маслаҳатчиси, матбуот котиби Игорь Демин маълум қилди.Деминнинг сўзларига кўра, Украина компанияси транспорт хизматларини 100 фоиз олдиндан тўлов асосида тақдим этади, бироқ транзит учун тўловни амалга оширишга охирги уринишда маблағлар “Транснефть” ҳисобига қайтарилган.Таъкидланишича, Россия Энергетика вазирлиги ҳамда Венгрия, Чехия ва Словакияга ёқилғи етказиб берувчи маҳаллий юк жўнатувчилар, шунингдек, “Укртранснафта”нинг ўзи мавжуд вазиятдан хабардор.Шу билан бирга, “Транснефть” Украина орқали транзит учун хизматларни тўлашнинг муқобил вариантларини кўриб чиқаётганини маълум қилди. Компания “Укртранснафта” билан келишув бўйича тўловларни амалга оширишга Европа регуляторидан рухсат олиш учун “Газпромбанк”га мурожаат юборди.“Дружба” нефть қувури Самара вилоятидан бошланиб, Брянск орқали ўтади ҳамда кейин шимолий ва жанубий участкаларга тарқалиб, Беларусь, Украина, Польша, Германия, Чехия, Словакия, Венгрия, Латвия ва Литва ҳудудидан ўтади. Украина участкаси “Укртранснафта”га тегишли, транзит учун эса Россия тўлайди.Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияси бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкция босимини кучайтирди. Шундай қилиб, Европа Иттифоқи аллақачон еттита чекловчи чора-тадбирлар пакетини, шу жумладан кўмир ва нефтга эмбаргони қабул қилди.Владимир Путиннинг фикрича, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди. Шунга қарамай, президентнинг ишончи комилки, ҳозирги воқеалар Ғарбнинг ҳам сиёсатдаги, ҳам иқтисодиётдаги глобал ҳукмронлиги остидан чизиқ тортади.
украина
венгрия
чехия
словакия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/178/93/1789364_345:0:3076:2048_1920x0_80_0_0_bd298166c1ab09c31e6ed07265036ed3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, нефть, венгрия, чехия, словакия, россия
дунёда, украина, нефть, венгрия, чехия, словакия, россия
Украина Венгрия, Чехия ва Словакияга Россия нефтининг транзитини тўхтатди
18:22 09.08.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) “Укртранснафта” “Транснефть”дан тўлов билан боғлиқ муаммолар туфайли Россия нефтининг транзитини тўхтатди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. 4 август куни “Укртранснафта” Россия нефтини “Дружба” нефть қувурлари тизимининг жанубий тармоғи орқали Венгрия, Чехия ва Словакияга ҳайдашни тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига “Транснефть” президенти маслаҳатчиси, матбуот котиби Игорь Демин
маълум қилди. “Ҳақиқатан ҳам, “Укртранснафта” 4 август куни эрталаб соат 6:10 да “Дружба”нинг жанубий тармоғи бўйлаб Венгрия, Чехия ва Словакияга нефть ҳайдашни бутунлай тўхтатди. Шу билан бирга, Беларусь орқали Польша ва Германия йўналиши бўйича транзит давом этмоқда”, дейди у.
Деминнинг сўзларига кўра, Украина компанияси транспорт хизматларини 100 фоиз олдиндан тўлов асосида тақдим этади, бироқ транзит учун тўловни амалга оширишга охирги уринишда маблағлар “Транснефть” ҳисобига қайтарилган.
“Тўловларга хизмат кўрсатувчи “Газпромбанк” бизга Европа Иттифоқи қоидалари, яъни санкцияларнинг еттинчи пакети жорий этилгани муносабати билан тўлов қайтарилгани ҳақида хабар берди”, дея тушунтирди компания вакили.
Таъкидланишича, Россия Энергетика вазирлиги ҳамда Венгрия, Чехия ва Словакияга ёқилғи етказиб берувчи маҳаллий юк жўнатувчилар, шунингдек, “Укртранснафта”нинг ўзи мавжуд вазиятдан хабардор.
Шу билан бирга, “Транснефть” Украина орқали транзит учун хизматларни тўлашнинг муқобил вариантларини кўриб чиқаётганини маълум қилди. Компания “Укртранснафта” билан келишув бўйича тўловларни амалга оширишга Европа регуляторидан рухсат олиш учун “Газпромбанк”га мурожаат юборди.
“Дружба” нефть қувури Самара вилоятидан бошланиб, Брянск орқали ўтади ҳамда кейин шимолий ва жанубий участкаларга тарқалиб, Беларусь, Украина, Польша, Германия, Чехия, Словакия, Венгрия, Латвия ва Литва ҳудудидан ўтади. Украина участкаси “Укртранснафта”га тегишли, транзит учун эса Россия тўлайди.
Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияси бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкция босимини кучайтирди. Шундай қилиб, Европа Иттифоқи аллақачон еттита чекловчи чора-тадбирлар пакетини, шу жумладан кўмир ва нефтга эмбаргони қабул қилди.
Владимир Путиннинг фикрича, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди. Шунга қарамай, президентнинг ишончи комилки, ҳозирги воқеалар Ғарбнинг ҳам сиёсатдаги, ҳам иқтисодиётдаги глобал ҳукмронлиги остидан чизиқ тортади.